Жамият

Фарғонада омбор мудири аҳоли ва давлат ташкилотларига тарқатилиши керак бўлган 852 минг тонна кўмирни сотиб юборгани аниқланди

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида 852 минг тонна кўмир маҳсулотларини талон-торож қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди.

Фарғонада омбор мудири аҳоли ва давлат ташкилотларига тарқатилиши керак бўлган 852 минг тонна кўмирни сотиб юборгани аниқланди

Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.

10 август куни Фарғона вилояти ИИБ ТХТБга келиб тушган маълумотга кўра, 6 июль куни Қўқон бирлашган ёнилғи омбор хўжалиги Фарғона вилояти Олтиариқ кўмир омбори кўрикдан ўтказилганда, ушбу омбор мудири лавозимида ишловчи 28 ёшли А.К. ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган умумий нархи 541 миллион 20 минг сўмлик 852 минг тонна БР3 маркали кўмир маҳсулотларини ўз манфаатини кўзлаб, қора бозорда сотиб юборгани маълум бўлган ва унга нисбатан қонуний чора кўрилиши ҳамда етказилган моддий зарар ундирилишида амалий ёрдам берилиши сўралган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида А.К. ўзига бириктирилган, аҳоли ва бюджет ташкилотларига тарқатилиши лозим бўлган 852 минг тонна БР3 маркали кўмир маҳсулотларини пулини кейинчалик бериш шарти билан танишларига арзон нархда сотиб юборгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан А.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Фарғонада омбор мудири аҳоли ва давлат ташкилотларига тарқатилиши керак бўлган 852 минг тонна кўмирни сотиб юборгани аниқланди | Zamon.uz