Hilton меҳмонхонаси сотувга қўйилди
Hilton' меҳмонхонаси сотувга қўйилди.

Маълумотларга кўра, Тошкентнинг Tashkent City ҳудудида жойлашган 21 қаватли, беш юлдузли Hilton меҳмонхонаси сотилади.
Меҳмонхонада 258та хона, шу жумладан 8та президент хонаси мавжуд. Меҳмонхонада, шунингдек, банкет заллари, йиғилиш хоналари, курорт зонаси, тўртта халқаро ошхоналар ва 21-қаватда терассали Пан-Осиё ресторани мавжуд.








