Жамият

Сурхондарёда боласидан воз кечган она қамалди

Она меҳри бетимсол. Унинг ўлчови йўқ. Яратган оналар қалбига шундай ғаройиб ва беқиёс меҳр-муҳаббат уруғини жойлаганки, бунинг таърифига тил ожиз. Ҳаётнинг ўнқир-чўнқир йўлларида турфа тақдирларни учратамиз. Тўққиз ой вужудида асраб-авайлаб, минг қийинчилик ила дунёга келтирган фарзандидан осонликча воз кечган қабиҳ кимсаларнинг мўътабар номга доғ тушираётгани кўнгилга қора парда тортади.

Сурхондарёда боласидан воз кечган она қамалди

 

 

Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти Музработ туман бўлими. Ташкилотнинг иш юритувчисига ноодатий алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжати келиб тушади. Бу асосида ходим томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилди.

 

Дилрабо Содиқова оиласидан воз кечиб, ёлғиз фарзандини қайнонасига ташлаб ота уйига кетиб қолган.

 

Д.Содиқованинг қайнонаси болани ўз тарбиясига олиб, уни моддий таъминот билан таъминлашда қийналгани сабабли фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судига боланинг онасидан алимент ундириб беришини сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилган.

 

Мазкур суднинг 2018 йил 25 сентябрдаги алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Музработ туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, боласини моддий таъминлашдан бўйин товлаган она билан бир неча бор тушунтириш-тарғибот ишлари борилган.

 

Боласига алимент тўламаслигини айтган онага нисбатан Бюронинг туман бўлими ходимлари маъмурий баённома расмийлаштириб, жиноят ишлари бўйича Музработ туман судига тақдим этилган.

 

Жиноят ишлари бўйича туман суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида боласига алимент тўлашдан бош тортган онанинг иши атрофлича кўриб чиқилиб, Дилрабо Содиқова айбига иқрорлик билдиргани, ҳақиқатдан ҳам бир фарзандининг таъминоти учун 8 миллион сўм алимент пулларини тўламаганини тан олиб, суддан енгиллик сўради.  

 

Суд ҳуқуқбузар Д.Содиқовага жазо тайинлашда айбини тан олиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, аёллигини, илгари маъмурий жавобгарликка тортилмаганини инобатга олиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддасига асосан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгилади.

 

Алиментчи онанинг маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқиши уни алимент қарздорлигини тўлашдан озод этмайди.  

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда 1 ёшли чақалоғини сотaётган аёлнинг қўлга олингани ҳамда Тошкентда чақалоғини 18 минг долларга сотган аёл қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Сурхондарёда боласидан воз кечган она қамалди | Zamon.uz