Жамият

Самарқандда 3 ёшли ўғлини сотмоқчи бўлган 19 ёшли қиз ва унинг онасига суд ҳукми ўқилди

Самарқанд шаҳрида 3 ёшли ўғлини сотмоқчи бўлган қиз ва унинг онасига суд ҳукми ўқилган. Бу ҳақда Олий суд Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Азиз Обидов хабар бермоқда.

Самарқандда 3 ёшли ўғлини сотмоқчи бўлган 19 ёшли қиз ва унинг онасига суд ҳукми ўқилди

 

 

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳридаги кафеларнинг бирида 43 ёшли аёл ва унинг 19 ёшли қизи 3 ёшли ўғил фарзандини 600 долларга сотган вақтда қўлга олинган. Қайд этилишича, улар боладан воз кечиш тўғрисида болани олаётган шахсга тилхат ҳам ёзиб берган.

 

Қайд этилишича, улар қўлга олиш жараёнида аввалига болани сотмаганини айтган. Аммо далиллар қаршисида чорасиз қолишган. Шундан сўнг, дастлабки суриштирувларда қиз онасини даволатиш учун ўғлини сотишга мажбур бўлганини айтган.

 

Таъкидланишича, Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раиси Ориф Пардаев бошчилигида бўлиб ўтган суд мажлисида она ва унинг қизига ҳукм ўқилган. Уларнинг иккаласи ҳам Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми «а» банди билан айбдор деб топилиб, кодекснинг 57-моддасини (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб 4 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Самарқандда 3 ёшли ўғлини сотмоқчи бўлган 19 ёшли қиз ва унинг онасига суд ҳукми ўқилди | Zamon.uz