Чилонзор туманида вақтинча газ узилмоқда
Чилонзор туманида вақтинча газ узилмоқда.


2021-2022 йиллар куз – қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, “Hududgaz Poytaxt” ГТФнинг “Чилонзортумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан Чилонзор тумани “1 – Қатортол” кўчасидан ўтган ер ости ўрта босимли D– 108 мм газ қувуридаги газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш ишлари режалаштирилган. Бу ҳақда "Hududgaz Poytaxt" ахборот хизмати хабар берди.
Шу сабабли, 2021 йил 20 август куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар “1 Қатортол” маҳалласидаги 356 та ерли хонадонлар, 2 та кўп қаватли уй, 128 та хонадон, Лутфий кўчасидаги 378 та ерли хонадонлар ҳамда ушбу манзилдаги улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.







