Cаломатлик

Коронавирусни аниқлашда ишлатиладиган экспресс-тест хориждан беғараз кўмак сифатида келтирилди

“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати марказига коронавирус ва антитаначаларни аниқлайдиган 9600 донадан ортиқ экспресс-тест топширилди.

Коронавирусни аниқлашда ишлатиладиган экспресс-тест хориждан беғараз кўмак сифатида келтирилди

Ушбу экспресс-тестлар марказнинг хорижий ҳамкори томонидан беғараз тақдим қилинган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда мамлакатимизга олиб келинди.

Тадбирда иштирок этган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов бундай экспресс-тестлар бугунги пандемия шароитида тезкорликни таъминлаб, касалликни ўз вақтида аниқлаш ва тегишли чораларни қисқа муддатларда кўриш имконини беришини таъкидлади.

Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарияти томонидан ушбу экспресс-тестларнинг мамлакатнинг 14 та ҳудудига тегишлилигича тақсимоти таъминланиб, давлат тиббиёт муассасаларида мақсадли ишлатилишига кафолат берилди.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Коронавирусни аниқлашда ишлатиладиган экспресс-тест хориждан беғараз кўмак сифатида келтирилди | Zamon.uz