«Ўтган 5 йил давомида ўзим ҳам кўп нарсани ўргандим» – Шавкат Мирзиёев
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот чоғида Самарқанд билан боғланган президент Шавкат Мирзиёев ҳокимлар ваколати ҳақида тўхталди.


“Мана, самарқандлик тадбиркорлар ҳисоб рақамида бир неча миллионлаб доллар пуллар бор. Ҳалоли бўлсин, бундан ҳам кўпайсин. Олдин ҳисобида бунча пул бўлса, дарров “маски шоу” бўлиб кетарди.
Самарқандда ер сотиш кўпайиб кетди, бир неча ҳокимлар ҳам бу ишга аралашиб қолди. Прокурор маълумот келтирганида мен мажбур бўлдим қўл қўйишга. Чунки жиноят бўлса жазо муқаррар!
Шунинг учун ҳам ҳокимлар ваколатини қисқартириб, аста-секин жамоатчиликка бераман. Мен ўзим ўтган 5 йилда кўп нарсани ўрганиб билдим.
“Самарқанд тадбиркор ёшлар макони” деган ибора кучга киради ҳали. Мулкдор бўлинглар! Сизлар қанча кўп мулкдор бўлсангиз, ислоҳотларга бефарқ бўлмайсиз”, деди президент.







