«Снос»лар бўйича ҳокимликларнинг тадбиркорлардан 123 миллиард сўм қарздорлиги бор, 1 сентябргача ҳамма қарзлар қайтарилиши шарт
Бу ҳақда Президент тадбиркорлар мулоқот давомида қатъий топшириқ берди.


Давлат раҳбари нутқидан муҳим иқтибослар:
«2022 йил 1 январдан, субсидиялар ажратиш бўйича мурожаатлар «ягона дарча» тамойили асосида қабул қилинади, жараёнда иштирок этадиган давлат идоралари сони 2-3 бараварга қисқартирилади».
«Келгуси йилдан бошлаб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун барча рухсат этувчи ҳужжатлар «онлайн» тарзда расмийлаштирилади. Жорий йил якунига қадар лицензия ёки рухсатномалар сони яна камида 30 фоизга қисқартирилади».
«Бугунги кунда маҳаллий ҳокимликлар бино ва иншоотларнинг бузилиши бўйича 349 нафар тадбиркордан 123 миллиард сўм қарздор. Барча вилоят ҳокимларини огоҳлантираман: 1 сентябрга қадар тадбиркорлар билан барча ҳисоб-китоблар якунига етказилиши, бир сўм ҳам қарздорлик қолмаслиги шарт!»







