Жамият

Дарахт – рекламалар учун жой эмас

Одатда, реклама тарқатувчилар кўпчиликнинг эътиборини жалб қилиш мақсадида ўзгача усуллардан фойдаланишга ҳаракат қилади.

Дарахт – рекламалар учун жой эмас

Кейинги вақтларда ўзбошимчалик билан реклама лавҳаларини дарахтларга осиб қўйиш ҳолатлари тез-тез учраб турибди. Металл конструкцияли реклама лавҳаларини ўрнатиш учун дарахт танасига ҳар томондан михлар қоқиб қотирилади ҳамда кабель ва симлар ўтказилиб, улар ҳам дарахт танасига турли хил усулда яна бир бор мустаҳкамланади.  Бундай рекламаларни жойлаштирувчилар дарахтларнинг ҳолати ҳақида асло қайғурмайди – қўлбола усулда ясалган билбордларини осиш учун тўғридан-тўғри уларнинг танасига мих ва бурама михлар қоқиб, илгаклар билан боғлаб қўяди.

 Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан жорий йилнинг ўтган даврида дарахтларга реклама ўрнатиш бўйича аниқланган 1300 дан ортиқ ҳолатдаги рекламалар олиб ташланди.

“Реклама тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ташқи рекламани моддий маданий мерос объектлари, йўл белгилари ва светофорларга, уларнинг тиргаклари ёки ҳаракатни тартибга солиб турувчи бошқа ҳар қурилмаларга жойлаш мумкин эмас. Шунингдек, дов-дарахтларни пайҳон қилиш ва туташ ҳудуддаги ободонлаштириш воситаларини бузиш йўли билан рекламалар жойлаштириш тақиқланади.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги  томонидан Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига  ўзбошимчалик билан ўрнатилган ноқонуний рекламаларнинг атроф-муҳитга зарар етказаётгани юзасидан тегишли чора кўрилиши бўйича хат чиқарилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги  “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги қарорига асосан ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) дарахтларда ўрнатишга йўл қўйилмайди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги  реклама тарқатувчиларини табиатга зиён етказувчи ноқонуний реклама пешлавҳаларини ўрнатмасликга чақиради.

@bexatoreklamabot телеграм боти орқали сиз ташқи реклама воситаларининг дарахтда ўрнатилгани ҳақида Агентликка хабар беришингиз мумкин.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.