Жамият

Бо Андерссон Uzauto Motors бош директори бўлди

Швециялик Бо Андерссон UzAuto Motors янги бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати хабар берди.

Бо Андерссон Uzauto Motors бош директори бўлди

 

 

Тайинловга қадар Бо Андерссон 2017 йилдан буён энг йирик автомобил бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган «Yazaki Europe, Africa, North & South America» корпорациясига раҳбарлик қилган.

 

65 ёшли швециялик мутахассис (1955 йилда туғилган) 2009 йилдан 2013 йилгача «Группа ГАЗ» корхонасига президент этиб тайинланган. 2014 йилдан 2016 йилгача «АвтоВАЗ» ОАЖ президенти бўлган. 1993 йилдан 2009 йилгача харид йўналишида турли рахбар лавозимларни эгаллаган ва 2001−2009 йилларда «General Motors»нинг глобал харид бўлинмасига раҳбарлик қилган. Бунгача у Швецияда ҳарбий фаолиятини давом эттиришга ҳаракат қилган.

 

Бунгача GM Uzbekistan`ни (кейинчалик UzAuto Motors) 2016 йилдан бери Рустам Раджабов бошқарган.

 

«Узавтосаноат» аниқлик киритишича, 2018 йилдан бошлаб компания йирик трасформация жараёнини бошдан кечириб, зарардан барқарор фойда келтирадиган бизнесга айланди. 2020 йилдаги пандемияга қарамасдан, UzAuto Motors ўз ишлаб чиқаришини 281 минг дона автомобилга ўстриришга эришди. 2020 йилдан буён «Узавтосаноат» АЖ «Boston Consulting Group» билан ҳамкорликда ўзининг узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиб, 2021 йил апрелида қўшма трасформация офисини ташкил этган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.