Чет тилларини ўқитиш бўйича яхши натижаларга эришган мактаблар рағбатлантирилади
Жорий йил 1 сентябрдан бошлаб хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижаларга эришган мактабларни рағбатлантириш мақсадида Президент соврини таъсис этилади.


Бунда, соврин учун мусобақалар умумтаълим мактаблари ўртасида қуйидаги уч босқичда ташкил этилган ҳолда:
👉 биринчи босқич – туман ва шаҳарларда ўтказилиб, ғолиблар 100 млн сўмгача;
👉 иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилиб, ғолиблар 250 млн сўмгача;
👉 учинчи босқич – республика миқёсида ўтказилиб, ғолиблар 500 млн сўмгача пул маблағлари билан мукофотланади.
Эслатиб ўтамиз аввалроқ, жорий йил 1 сентябрдан педагогларнинг қанча маош олиши очиқлангани ҳамда айрим спортчи-трененрларга 2 миллион 450 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳар ойлик тўлов жорий этилгани ҳақида хабар берилганди.







