Сиёсат

Шавкат Мирзиёев КХШТ давлат раҳбарлари саммитида меҳмон сифатида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев КХШТнинг Афғонистондаги воқеалар бўйича саммитида иштирок этади. Бу ҳақда душанба кунги брифингда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев КХШТ давлат раҳбарлари саммитида меҳмон сифатида иштирок этади

 

 

Унга кўра, Афғонистонда вужудга келаётган вазиятни ҳисобга олиб, хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган хатарлар бўйича яқин хориждаги ҳамкор мамлакатлар ва минтақадаги қўшнилар томонидан бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан чуқур танишиш мақсадида президент Шавкат Мирзиёев бугун Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган саммитида таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этади.

 

Шунингдек, Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти, экологик ҳолатни яхшилаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича йиғилиш, спорт таълимини такомиллаштириш, олимпия захирасини яратиш юзасидан видеоселектор ўтказилиши мўлжалланган.

 

Янги хорижий элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросими ҳам режага киритилган.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев КХШТ давлат раҳбарлари саммитида меҳмон сифатида иштирок этади | Zamon.uz