Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев 23 август, душанба куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

 

Тожикистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг бошқа долзарб масалалари ва умуман минтақадаги вазиятни муҳокама қилди. Суҳбат давомида Афғонистондаги бугунги нотинч вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Айни пайтда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти давлат раҳбарларининг саммити видеоанжуман шаклида бўлиб ўтмоқда. Тожикистон президенти раислигида бўлиб ўтаётган саммитнинг асосий мавзуси ҳам Афғонистон ҳақида.

 

Унда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам Афғонистондаги юзага келган вазият, шунингдек, яқин ҳамкор мамлакатлар ва минтақадаги қўшнилар томонидан эҳтимолий таҳдидлар ва хавф-хатарларга жавоб қайтариш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан чуқур танишиш мақсадида меҳмон сифатида иштирок этмоқда.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди | Zamon.uz