Жамият

Олмазор тумани инновацион ҳудудга айлантирилади

Жорий йилнинг 21 август куни инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокими Азизхон Умархонов Олмазор туманини инновацион ҳудудга айлантириш юзасидан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзолади.

Олмазор тумани инновацион ҳудудга айлантирилади

 

 

Меморандум Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокимлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг Тошкент шаҳри Олмазор туманини инновацион ҳудудга айлантириш ва ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик фаолияти йўналишларини ифода этади. 

 

Унга кўра, Инновацион маҳсулотлар ва хизматлар, жумладан, янги қурилмалар, материаллар ва технологияларни Олмазор туманда жорий этиш, ўзаро манфаатдор йўналишларда ҳамкорликдаги илмий-тадқиқотлар учун замин яратиш ҳамда туманнинг замонавий муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини такомиллаштириш назарда тутилган.

 

Эндиликда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва унинг доирасида илмий-тадқиқотларни ташкил қилиш ва ривожлантириш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Бунда Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий, стартап лойиҳалар танловларини ташкил этиш, ўтказиш, ғолибларни танлаб олиш ишлари амалга оширади, танловга тақдим этилган лойиҳаларни танлов комиссиясига киритади ва вазирлик ҳайъати ҳамда молиявий-иқтисодий экспертизадан муваффақиятли ўтган лойиҳаларини молиялаштириш масаласини кўриб чиқилади.

 

Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокимлиги, ўз навбатида, туманда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва жорий этиш мақсадида маҳаллий ҳокимият бюджети ҳисобидан лойиҳаларни молиялаштириш учун маблағ ажратади. Шунингдек, илмий тадқиқотлар натижасида яратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун ўрнатилган тартибда жойларни белгилайди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Олмазор тумани инновацион ҳудудга айлантирилади | Zamon.uz