Жамият

Қашқадарёда 16 қаватли "IT Techno Park" ва Ал-Хоразмий мактаби очилиши мумкин

Ёшларга замонавий касб-ҳунарлар, IT-технологияларни ўргатиш ва тадбиркорликка кенг жалб этишмақсадида вилоятимизда ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокимлиги томонидан www.metsenat.uz лойиҳаси доирасида 1.8 млрд. сўмлик грант эълон қилиниши ҳам катта имконият бўлди.

Қашқадарёда  16 қаватли "IT Techno Park" ва Ал-Хоразмий мактаби очилиши мумкин

Имкониятларнинг давоми сифатида кеча Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми ҳам воҳа ёшларининг стартап лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта замин яратади. 

- Доимий ҳамкорлик учун Иброҳим Юлчивичга ўз миннатдорчилигимни билдираман, - деди Зойир Мирзаев. - Ишлаб чиқилган дастурларга умумий қиймати 19,6 млрд. сўм бўлган 12 та лойиҳалар доирасида 11,4 млрд. сўм маблағлар вазирликнинг “Илм-фанни молялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси” томонидан молиялаштириш белгиланган ҳамда бугунги кунда барча лойиҳаларнинг ҳужжатлари тақдим этилиб, вазирликнинг хайъат йиғилишида 6 та лойиҳа учун 7,7 млрд. сўм маблағ молиялаштирилиши белгиланди.

Маълумот ўрнида, меморандум доирасида "Бўлажак олим" танловини ўтказиш учун 4 млрд. (вазирлик 2 млрд. ва ҳокимлик 2 млрд.) сўм маблағ ажратилади ва бу орқали ёш олимларнинг илмий ҳамда инновацион ғоялари молиялаштирилиб, мукаммал лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилишига эришилади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.