Жамият

Тошкентда фуқарони Қирғизистонга ўқишга киритиб қўйиши учун ундан 3,5 минг доллар сўраган шахс қўлга тушди

Тошкент шаҳрида фуқароларни олий таълим муассасасига киритиш эвазига пул талаб қилган шахслар қўлга олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Тошкентда фуқарони Қирғизистонга ўқишга киритиб қўйиши учун ундан 3,5 минг доллар сўраган шахс қўлга тушди

 

 

Маълум қилинишича, департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан ДХХ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда З.А. исмли шахс фуқаро Ш.ни танишлари орқали Қирғизистоннинг фармацевтика олийгоҳига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилгани аниқланган. Кейинчалик ўқишини Тошкент фармацевтика институтига кўчириб бериш эвазига ундан 3,5 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган З.А. ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Шунингдек, департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда О.У. исмли шахс фуқаро Ю.ни 2 минг доллар эвазига Ўзбекистон темир йўллари техникумига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилгани аниқланган. О.У. олдиндан 1000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон ва Хоразм вилоятларида абитуриентларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган институт ҳисобчиси ва талаба ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкентда фуқарони Қирғизистонга ўқишга киритиб қўйиши учун ундан 3,5 минг доллар сўраган шахс қўлга тушди | Zamon.uz