Жамият

Экология соҳасида жавобгарликни кучайтириш нуқтаи назаридан амалдаги қонунлар қайта кўриб чиқилади

Сенат раиси Танзила Норбоеванинг қайд этишича, сўнгги пайтларда долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахборотларини эшитиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Экология соҳасида жавобгарликни кучайтириш нуқтаи назаридан амалдаги қонунлар қайта кўриб чиқилади

 

 

Ўтган галги сенат ялпи мажлисида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши бўйича Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ахбороти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилиб, қўмита фаолияти қониқарсиз деб топилган.

 

Ушбу масала давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам танқидий кўриб чиқилди. Хусусан, дарахтлар кесилишига жорий қилинган мораторий муддати 2024 йилга қадар узайтирилиши ва жавобгарлик кескин кучайтирилиши таъкидланди.

 

Шундай экан, бу борада барча бирдек масъулиятни кучайтириб, натижага ишлаш керак.

 

Экология соҳасида жавобгарликни кучайтириш нуқтаи назаридан амалдаги қонунлар қайта кўриб чиқилади.

 

Атроф-муҳит муҳофазаси, хусусан, дарахтларни асраш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, чиқиндиларни қайта ишлаш каби қатор йўналишларда ҳудудий мутасаддиларнинг ҳисоботларини мунтазам эшитиб бориш орқали уларнинг фаолиятига баҳо бериш (керак бўлса лавозимдан четлаштириш) мақсадга мувофиқ. 

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон газетасига берган интервьюсида дарахтларни кесиш, яшил ҳудудларни камайтириш ҳолатлари кўпчиликни ранжитаётгани ҳамда дарахтларни кесишда мораторий муддати 2024 йилга қадар узайтирилиши ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова тайёрлади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.