Сиёсат

Навоийда қуёш станцияси ишга туширилиши 80 млн куб метр газни иқтисод қилиш имконини беради – Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари Навоий вилоятига ташрифи доирасида янги барпо этилган қуёш фотоэлектр станциясининг рамзий ишга туширилиш маросимида иштирок этди ва шу ерда ҳудуд фаоллари билан учрашув ўтказди.

Навоийда қуёш станцияси ишга туширилиши 80 млн куб метр газни иқтисод қилиш имконини беради – Шавкат Мирзиёев

 

 

“Сизларни Мустақиллик байрамининг 30 йиллиги арафасида кўриб турганимдан хурсандман. Имкон қадар халқимиз билан кўпроқ мулоқот қиляпмиз, пировард мақсадимиз одамларимиз розилиги, халқимиз фаровонлиги. Фаолиятимизни кузатаётган бўлсангиз, ҳар бир ҳудудга айнан ўша ерни қийнаётган муаммолардан келиб чиқиб ёндашяпмиз.

Карманадаги яшил энергия лойиҳаси билан танишиш учун нима учун шахсан ўзим келдим? Сабаби, биз айтган режалар фақат қоғозда қолиб кетмайди, ҳар бири ўзига хос янгилик олиб келиши шарт. Ҳар бирининг ортида халқимизга иқтисодий фаровонлик келтириши керак. Яқинда тадбиркорлар билан учрашдим, уларни қийнаётган муаммолар ичида электр энергияси жуда жиддийлиги маълум бўлди.

Шу боис, муқобил электр энергияси ҳажми ошмаса, арзон бўлмаса, биз кўзлаган мақсадларимизга эриша олмаймиз. Бугун бу катта натижага қатор ҳамкорларимиз билан эришдик ва бу фақат биринчи қадам. Энди бундай лойиҳаларни кўпайтиришимиз, ишлаб чиқариладиган ускуналаригача ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишимиз керак.

Вертолётдан туриб кузатдим, 300 мингга яқин панелни 270 гектар ерга ўрнатдик. 5 минг мегаватт қуёш ва 3 минг мегаватт шамол энергиясини ўзлаштиришни режалаштирганмиз. Бу режаларимизни кузатган ҳамкорларимиз, инвесторларнинг ҳам бизга ишончи ортяпти. Мана шу лойиҳа амалга ошиши билан 80 млн куб/метр табиий газ иқтисод қилинади, бу газ уйларга боради. 

Бундан ташқари, 160 минг тонна заҳарли газлар ҳавога тарқалишининг олдини олади. Менинг охирги мажлисим экология тўғрисида бўлди. Мана экология учун жиддий қадам”, дея таъкидлади президент.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев 27 август куни Навоий вилоятига жўнаб кетгани тўғрисида хабар бергандик.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Навоийда қуёш станцияси ишга туширилиши 80 млн куб метр газни иқтисод қилиш имконини беради – Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz