Жамият

Чет элдан келган фуқаронинг “ҳийласи иш бермади”

Дунёнинг ишлари қизиқ. Айрим кимсалар моддий манфаат илинжида турли ҳийлаларни ўйлаб топади. Виждон амрига бўйсунмай, ёлғон гапиришдан, ёлғон хабар беришдан ҳам тап тортишмайди.

Чет элдан келган фуқаронинг “ҳийласи иш бермади”

 

 

 “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими тезкор вакиллари томонидан (аввалдан олинган маълумотларга асосан) “Истамбул-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келиб, “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро К.С.нинг юклари божхона кўригидан ўтказилди. Оқибатда, унинг юклари ичида умумий қиймати тахминан 78 650 000 сўмга тенг 513 дона турли хил дори воситалари борлиги аниқланди.

 

Шунингдек, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими бошчилигида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудида олиб борилган тезкор тадбирда ҳам ноқонуний дори воситалари “манзили”га етиб бормади.

 

Фуқаро Ю.Ш. бошқарувидаги “Damas” русумли автоуловда олиб келинган, Ўзбекистон фуқароси С.И.га тегишли бўлган умумий қиймати 180 000 000 сўмлик, 6 000 қути  “Cefoperazone”  номли дори воситаларини “шартли харидор”га сотилаётган вақтида ходимлар томонидан тўхтатиб қолинди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан  суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» мунтазам йўл патруль хизмати масканида ноқонуний дори воситаларининг олди олингани ҳамда Зангиоталик фуқаро 91,5 миллион сўмлик «Ремдесивир» дори воситасини 12 минг долларга сотишга урингани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова тайёрлади.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"