Жамият

Бугундан яна бир янги нодавлат телетармоқ иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бугун эрта тонгдан мамлакатимизда яна бир янги нодавлат телетармоқ ўз фаолиятини бошлади.

Бугундан яна бир янги нодавлат телетармоқ иш бошлади

 

 

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) муассислигидаги Renessаns TV телетармоғи  жорий йилнинг апрель ойида ЎзЭОАВМА ташаббуси билан бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа дастури доирасида ташкил этилди. 

 

 

Renessаns TV телетармоғи бугун, 1 сентябрдан тест режимида ўз эфирини бошлади. Ҳозирча республикамизнинг 70% ҳудудини қамраб олиши кўзда тутилган мазкур телетармоқ кейинчалик босичма-босқич бутун юртимиз бўйлаб ўз медиамаҳсулотларини тақдим этади.

 

— Айни пайтда ассоциациямизга аъзо бўлган 48 телерадиоканалнинг 13 тасини ҳудудлардаги 13 та нодавлат телеканаллар ташкил этади, — дейди ассоциация директори ўринбосари Рустам Жабборов. — Уларнинг ҳар бири ўз аудиторияси, ўз тарқалиш ҳудудига эга бўлгани сабабли бир-бири билан рақобатлашмайди. Renessаns TVнинг асосий мақсади ушбу телеканалларни ягона телевизон тармоққа бирлаштириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат. Ўз навбатида, жойлардаги жараёнларни, воқеа-ҳодисаларни мунтазам ёритишда ҳудудий нодавлат телеканаллар ҳам бизга яқиндан ёрдам беради.

 

Ҳудудий нодавлат телеканалларнинг аксарияти сифатли, лицензияланган медиа-маҳсулотларни сотиб олиш имкониятига эга эмас. Renessаns TV эса, Ўзбекистон кинематография агентлиги, хусусий киностудиялар, тегишли ташкилотлар билан шартнома асосида турли медиа-маҳсулотлар, фильмлар ва сериалларни мазкур телевизион тармоқ орқали томошабинларга тақдим этилади. Шунингдек, жамиятимиздаги долзарб масалаларнинг етакчи экспертлар, тегишли мутасаддилар, таниқли журналист ва блогерлар иштирокидаги муҳокамасига бағишланган турли форматдаги кўрсатувлар эфирга узатилади.

 

 

Телетармоқнинг ижодий ва техник гуруҳлари шакллантирилди. Тест режимида телетармоқ ходимлари ўзбек киносининг нодир дурдоналари ҳамда сўнгги йилларда яратилган бадиий ва ҳужжатли фильмлар, мумтоз ва замонавий куй-қўшиқлар, таниқли санъаткорларнинг концерт дастурларини томошабинлар эътиборига ҳавола этилмоқда.

 

 

Renessаns TV телетармоғи Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига тўёна сифатида телетомошабинлар учун муносиб туҳфа бўлди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"