Жамият

Бухорода тиббиёт коллежига 400 доллар эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди

Бухорода фуқарони алдаб, уни Ғиждувон Тиббиёт коллежига ўқишга киритиш учун пора билан қўлга олинган шахс ҳолат юзасидан терговга қадар ҳаракатлар давом этаётган бир вақтда яна такроран жиноят содир этди. Ҳолат вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда аниқланган.

Бухорода тиббиёт коллежига 400 доллар эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди

 

 

Қайд этилишича, 12 август куни Ғиждувон туманида яшовчи Р.Ш. исмли шахс фуқаро О.Қ.ни ўзининг ваколатли танишлари орқали Ғиждувон Тиббиёт коллежига ўқишга киритишни ваъда қилган. Бунинг эвазига у О.Қ.дан 400 доллар сўраган. Р.Ш. Ғиждувон тумани марказидаги «Уч юлдуз» кафеси олдида ушбу келишилган 400 долларни олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан қўлга олинган.

 

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида Р.Ш. ҳаракатларида фирибгарлик ва пора беришга далолат қилиш жинояти аломатлари мавжудлиги аниқланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми ҳамда 28-(жиноят иштирокчиларининг турлари), 211- (пора бериш) моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ишга оид тўпланган ҳужжатлар Шофиркон тумани прокуратурасига юборилган.

 

Тергов ҳаракатлари давом этаётган бир вақтда Р.Ш. худди шундай кейинги жиноятни 18 август куни такроран содир этган. Бу сафар у ғиждувонлик фуқаро М.С.га уни туман тиббиёт коллежига ўқишга кирита олишига ишонтириб, 300 доллар талаб қилган. 300 долларни фуқаро М.С.дан тумандаги «Нодирабегим» маҳалласига олиб борувчи йўлда олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Аввалроқ Сурхондарёда талабаларни 5,4 млн сўмга чув тушириб кетган шахс ушлангани ҳамда Андижон ва Хоразм вилоятларида абитуриентларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган институт ҳисобчиси ва талаба ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"