Сиёсат

“Толибон” ҳаракати Ўзбекистон халқи ва раҳбариятини Мустақиллик байрами билан қутлади

Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнида фаол иштирок этмоқда.

“Толибон” ҳаракати Ўзбекистон халқи ва раҳбариятини Мустақиллик байрами билан қутлади

Мамлакатимизнинг конструктив ролини Афғонистоннинг ҳозирги раҳбарияти ҳам тан олади. Афғонистон Ислом Амирлиги музокаралар гуруҳи аъзоси ва “Толибон” ҳаракати сиёсий идораси матбуот котиби Муҳаммад Суҳайл Шаҳин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўз раҳбарияти номидан табрик мактуби йўллагани бунинг далилидир.

Мактубда шундай дейилади:

– Биродар Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти ва халқини Мустақиллик байрами билан самимий табриклаймиз. Биз қўшни Ўзбекистон билан самарали ва дўстона муносабатлар ўрнатишни хоҳлаймиз. Ўзбекистон иштирокида Афғонистонда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, темир йўл ва электр узатиш тармоқларини қуришни давом эттиришдан манфаатдорлигимизни тасдиқлаймиз. Афғонистон Ислом Амирлиги томонидан ўзбек шерикларимизга бу йўналишда барча зарур ёрдам кўрсатилади.

 

Муҳаммад Суҳайл Шаҳин,

Афғонистон Ислом Амирлигининг музокаралар гуруҳи аъзоси ва сиёсий идора матбуот котиби

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

“Толибон” ҳаракати Ўзбекистон халқи ва раҳбариятини Мустақиллик байрами билан қутлади | Zamon.uz