Жамият

Никита Макаренко: “Тирбандликларнинг сабаби — нўноқ шаҳарсозлик, ҳеч қандай бош режанинг йўқлиги”

Эрталабдан киши кайфиятини бузадиган ҳол бу — тирбандликлар. Бу вазият ҳайдовчининг ҳам, йўловчининг ҳам кайфиятига салбий таъсир кўрсатиши, ўқишга ёки ишга кеч қолишлик, оқибатда, турли асаббузарликларга сабаб бўлиши, табиий.

Никита Макаренко: “Тирбандликларнинг сабаби — нўноқ шаҳарсозлик, ҳеч қандай бош режанинг йўқлиги”

 

 

Мутасаддилар қандай чора кўрмоқда?

 

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бунинг сабабини таътил мавсуми тугаши, мактаблар, лицейлар, олий ўқув юртларида ўқув жараёнлари бошланиши билан пойтахт йўлларида ҳаракатланаётган транспорт воситалари сони ортгани билан изоҳлади.

 

“Пойтахтимиз кўчаларида енгил автомобиллар ҳамда йўналишсиз таксилар сонининг кўпайиши тирбандликларни келиб чиқарди. Бу эса ўз навбатида автобус ва йўналишли таксилар оралиқ вақтининг ошишига олиб келди.

Ўқув мавсумининг биринчи кунида йўналишсиз такси хизматларига бўлган катта талабдан айрим ҳайдовчилар кўпроқ фойда оламан деб сунъий равишда йўналишсиз такси хизматлари нархини кескин ошириб юборган ва аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган”, дейилади хабарда.

 

Қайд этилишича, тиғиз вақтда Тошкент шаҳри аҳолисига жамоат транспортининг 1 397 та ҳаракат таркиби, шу жумладан 850 та автобуслар ва 547 та микроавтобуслар хизмат кўрсатган.

 

Бундан ташқари, соат 7:30 дан 9:00 гача метрополитеннинг Чилонзор метро йўналишида 3 дақиқа, Ўзбекистон йўналишида 4 дақиқа ва Юнусобод йўналишларида 7 дақиқалик оралиқ масофа билан метро поездлари ҳаракатланган.

 

Йўналишсиз такси хизматларидан мобил илова орқали фойдаланишни тавсия этилади, бунда вақтингизни ва пулингизни тежайсиз”, дея маслаҳат беради пойтахт транспорт бошқармаси.

 

Одатда, тирбандликлар юзага келган жойга ЙПХ ходимлари кўмакка келади. Ёзнинг жазирамасида ҳам, қишнинг қаҳратонида ҳам улар транспорт воситаларини бирдек тартибга келтириб туради. 

 

— Тирбандликларнинг олдини олишда йўл патрул хизмати ходимларининг вазифаси тирбандлик юзага келган жойда, асосан, чорраҳаларда тартибни тўғри йўлга қўйишдир.  Ҳар доим йўл патрул хизмати ходимлари автомобиллар серқатнов йўлларда ёки чорраҳаларда назоратни ушлаб туради. Агар маълум бир сабабларга кўра, қаердадир тирбандликлар юзага келиб қолса, фуқаролар бизга мурожаат қилишади. Сўнг ўша жойга энг яқин бўлган инспектор зудлик билан таъминлаб берилади, — дейди Йўл ҳаракати хафвсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати ходими Ойбек Раҳмонов.

 

“Тошкент жамоат транспортига стратегия керак”

 

Ушбу расмий изоҳга ва умуман ҳолатга блогерлар турлича муносабат билдиришмоқда.

 

Davletovuz шундай ёзади:

 

“Жамоат транспортини нафақат ривожлантирмасдан, балки йиллар давомида борини ҳам абгор қилиб, йўловчилар учун ноқулай тизимга айлантириб, майли, эски даврни айблашнинг мавриди тугагандан сўнг янги айбдор — таксистларни айблашга ўтишибди. Бу безбетликнинг янги босқичи бўлса керак.

 

Албатта, Тошкентшаҳартрансхизмат ҳозирги ҳолатида ҳеч қачон пойтахт транспорт тизимини ўзгартирмайди, янгиламайди. Бу ўзимизни ўзимиз алдаш билан боғлиқдек. Бу компания бугуни билан яшайди. Бу гапни кеча ўқиш бошланган пайт бошқарувни эплолмай қолган метро учун ҳам айтса бўлади.

 

Жамоат транспортининг эгаси шаҳарликлар, шаҳар депутатлари ва шаҳар ҳокимлиги бўлиши керак. Тошкентга “генплан” керак, Тошкент жамоат транспортига стратегия керак. 50 та автобус сотиб олган билан бу тизим ислоҳ бўлиб қолмайди. Шаҳар жамоат транспортига хусусий сектор призмасида қарайдиган ҳоким ҳам буни тушунмайди. Ҳафтада ҳеч қурса бир кун жамоат транспортида юрмайдиган ҳоким ҳам, вазир ҳам буни тушунмайди. Тўлиқ тонировка қилинган, совуткичи тўхтовсиз ишлайдиган машинада юрадиган, муздеккина кабинетидан, муздеккина машинасидан қарайдиган ҳоким ҳам, вазир ҳам ташқаридаги вазиятни бошқача кўради.

 

Шаҳар жамоат транспорт тизимини ривожлантирмас эканмиз, яқин келажакда ҳокимларнинг машиналари ҳам тирбандликда қолади (балки ўшанда типирчилаб қолишар), аҳоли учун бўш майдонлар эса умуман тугайди, кварталлар, маҳаллаларда бугун аллақачон бунинг оқибатларини кўраяпмиз. Жамоат транспортини ривожлантириш учун эса велосипедни қайта кашф қилиш керак эмас. Юзлаб шаҳарлар аллақачон муваффақиятли амалиётга, тажрибага эга, холос. Бунинг учун озгина сиёсий хоҳиш, ақлли режалаштириш бўлса, бас.”

 

Bloger Shahnozaнинг ёзишича,  “эрталаб соат 7:30 да бирон иловадан такси топиб бўлмаяпти.  Болалар мактабга кеч қоляпти, ота-оналар асабий, йўллар тиқилинч, автобус камқатнов, метро узоқда... Пиёда ёки вилосипедда юрай десанг, йўлакнинг ўзи йўқ. Ҳали ёмғирли-қорли кунлар бошланмади. Шаҳар марказида 4-5 км радиусда ҳаракатланиш шунчалик қийин бўлиб қоляптики, Ойга учиш осонроқ бўлади бу кетишда. Қизиқ, наҳотки қаторлаштириб зичлаб уйлар қураётганда, жамоатчилик транспортидан фақат автобус ва метрони қолдириб, қолганини йўқотганда, ҳамма ёқни автомобиллаштириб масалани еча оламиз деб ўйлашган? Бу шаҳарда фақат автомобили бор одам амаллаб қимирлай оладиган аҳволга келяпти. Автомобилга ойлаб навбат туриб, йиллаб пулини тўлашга қурби ёки хоҳиши йўқлар нима қилсин, ишламасин, ўқимасинми? Зудлик билан аҳволни ўзгартириш, нимадир қилиш керак!”

 

Никита Макаренко эса, яқин икки ёки уч йил ичида аҳвол янада оғирлашишини қайд этади:

 

“Тирбандикларнинг сабаби — нўноқ шаҳарсозлик, ҳеч қандай бош режанинг йўқлиги, 70-йиллардагича фикрлаш даражаси: «яна битта кўприк — ҳаммаси изига тушиб кетади”.

Автомобиллар сонининг кўпайишига шаҳардаги ҳолат ҳар томонлама ҳисса қўшади.

Дунёнинг ҳеч бир метрополиси автомобиллаштиришни қондириш орқали келажакни қура олмаган. Бу боши берк кўча. Бу ҳатто назарий жиҳатдан ҳам мумкин эмас. Кўчаларни кенгайтириш эмас, балки торайтириш керак. Кўприклар қурилмаслиги, балки бузиб ташланиши керак.

Ўйлайманки, реал ҳаракатлар качонки кортежлар юра олмай қолгандагина бошланади. Унгача ҳеч нарса ўзгармайди. Бу икки ёки уч йил ичида содир бўлади», деб ёзади у.

 

 

Баҳринисо Мадумарова тайёрлади.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"