0

Тўйхонада келин-куёв томонлар ўртасида катта жанжал бўлди

Тўй икки ёшнинг ҳаётида туб бурилиш ясовчи, янги ҳаёт сари қўйиладиган илк қадам. Ҳар бир инсон бу кунни ҳаётининг энг бахтли дамлари сифатида тарих зарварақларига муҳрлайди.

Тўйхонада келин-куёв томонлар ўртасида катта жанжал бўлди

 

Ширин хаёллар оғушида юрган келин-куёв тўй кунида умуман режа қилинмаган ишларга гувоҳ бўлса, қандай ҳолатга тушади? Айниқса, у бўлажак қариндош-уруғлар ўртасидаги жанжал бўлса...

Сурхондарёлик жуфтликлар ҳам кўпдан бери интиқлик билан кутилган кун бундай якун топиши ҳақида ўйламаганди. Aфсуски, ҳамма иш режалардагидек ҳал бўлавермайди. 

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги тўйхонада келин томон ва куёв томон вакилари ўртасида низо келиб чиққан. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, туманннг “Дўстлик” маҳалласидаги “Орғул” тўйхонасида шу куни соат 13:30 атрофида Р.И., Қ.Ў., А.А. ва бошқалар бир гуруҳ бўлиб, фуқаро Д.А.ни ҳеч бир сабабсиз уриб, тан жароҳати етказган. Oқибатда, фуқаро Д.А. туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, Д.А. ва А.А. олган тан жароҳатлари енгил деб баҳоланган.
Тергов бўлими фуқаро Д.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 1-қисми билан, Р.И., Қ.Ў., А.А.га нисбатан шу модданинг 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Aввалроқ, Мўйноқда содир бўлган оммавий муштлашув ҳақида хабар берган эдик.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"