Дастурхон атрофидаги одатлар сиз ҳақингизда сўзлайди
Психологларнинг таъкидлашича, дастурхон атрофидаги одатлар инсон характери билан боғлиқ. Хўш, сиз таомланаётган маҳал ўзингизни қандай тутасиз?


Таомни татиб кўрмай унга туз қўшадиганлар ва менюга қарамай туриб буюртма қилувчилар ҳаётдаги ўзгаришларни қийин қабул қилишади.
Аввал бир маҳсулотни тановул қилиб, сўнг бошқасига ўтадиган одам майда нарсаларга ҳам эътиборлилиги билан ажралиб туради. Шунингдек, бундай тоифадагилар ишини сидқидилдан бажарадиганлар сирасига киради.
Менюда ўзгача, янги таомлар бўлишига қарамай, доим бир хил таом буюртма қиладиганлар, одатда, асабий ва сабабсиз ваҳима қилувчилар бўлади.
Ошхона хизматчисига саволлар бериб, овқат танлаш бўйича маслаҳат сўрайдиганлар тайёр ва янги ғояларни амалга ошириш учун тизимга қарши борувчи одамлардир.
Тез овқатланадиганларнинг тиришувчанлик характери уларга лаҳзадан завқ олишга ҳалал беради. Бундай инсонларнинг атрофидаги танишлари кўп бўлса-да, фақатгина саноқли дўстларига вақт ажрата олишади.
Секин овқатланадиганлар ўз одатларига содиқ ва жуда ўжар бўлади. Улар ўз ҳуқуқларини бошқалардан устун қўювчилардир. Бундайлар нафақат дастурхон атрофида, балки ишда ҳам секин ҳаракатланади.
Ёқимли суҳбатдошлар сиз билан бир вақтда овқатланишни тўхтатишига эътибор қилганмисиз? Улар муросага тез келишади ва бошқалар билан ҳисоблашишади.
Озода Чориева







