Ўзбекистон

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизими тубдан қайта кўриб чиқилади - Шавкат Мирзиёев

Шунингдек, 3 минг километр ички йўллар янгиланади, 10 та замонавий кўприк қурилади. Тошкентнинг оқова тизими шаҳар ҳудудидан ташқарига чиқарилиб, давлат-хусусий шериклик асосида янги тозалаш иншооти барпо этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон либерал-демократик партияси қурултойида маълум қилди.

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизими тубдан қайта кўриб чиқилади - Шавкат Мирзиёев

 

 

Келгуси беш йилда Янги Тошкент шаҳрини барпо этишга қаратилган лойиҳани амалга ошириш босқичма-босқич бошланади.

 

Бутун мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси татбиқ этилади. Ҳудудларда ҳар йили камида 200 миллион туп дарахт кўчатлари экилади.

 

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида камида 50 гектар майдонда “яшил боғлар” барпо этилади.

 

 

Бундан ташқари, шаҳарлар ва туман марказларида ҳар 50-100 минг аҳоли учун жамоат парклари ташкил этилади.

 

Шу билан бирга, дарахтларни кесишга муддатсиз мораторий жорий қилинади. Бундан буён, парклар ва яшил зоналар ҳудудини бошқа мақсадлар учун ишлатиш қатъиян тақиқланади.

 

 

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида шаҳар ва туман марказларида камида 2тадан «яшил майдон» ва жамоат парклари ташкил этилишини таъкидлаганди.

 

Аввалроқ касбий таълим билан тизимли шуғулланиш масалалар, тўлиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.

custom img

Сирдарёдаги янги ИЭС да авариявий ўчиш: Қозоғистон ҳам “светсиз” қолди

Электр таъминотини тиклаш учун захира қувватлар ва энергия сақлаш тизимлари ишга туширилди.

custom img

28 нафар бола бир Damas'да: Жиззахда 2 та ҳолат аниқланди

2 та транспорт воситасида жами 56 нафар бола ташилган.

custom img

Бектемирдаги нефть базада ёнғин чиқди: ҳодисада жабрланганлар йўқ

Ёнғин қутқарувчиларга соат 19:38 да маълум бўлган ва 18 дақиқа ичида бартараф этилган.

custom img

Жиззахда қарздорга тегишли нотурар бино хатланди

Мазкур чора қарздорликни қоплаш ва ижро ҳужжати талабларини таъминлаш мақсадида қўлланилди.

custom img

Нукусда МИБ орқали қидирувдаги 3 та машина топилди

Ижро ҳужжатига кўра, давлат муассасасининг 665 млн қарзи бўлган.

custom img

Сурхондарёда МИБ орқали бола онаси бағрига қайтди

Ижро ҳужжатига асосан, болани она тарбиясига олиб бериш белгиланган эди.

custom img

Фарғонада солиқ қарзи сабаб ғишт заводи хатланди

Эндиликда мол-мулк электрон савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилади.

custom img

Тошкентда МИБ орқали тарихий китоблар давлатга қайтарилди

Экспертиза натижасига кўра, ушбу китоблар маданий ва тарихий аҳамиятга эга экани аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"