Сиёсат

Ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имконияти яратилади - Шавкат Мирзиёев

Касбий таълим билан тизимли шуғулланиш масалалар, тўлиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ўтказилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон либерал-демократик партияси қурултойида маълум қилди.

Ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имконияти яратилади - Шавкат Мирзиёев

 

 

Қайд этилишича, келгуси беш йилда норасмий ишлаётган 2,5 миллион нафар фуқаро бандлигини легаллаштиришга ёрдам берилади. Шу орқали уларнинг ижтимоий кафолат ва имтиёзлардан тўлиқ фойдаланишига имконият яратилади.

 

Шунингдек, ҳудудларда сервис соҳалари кўламини кенгайтириш орқали хизмат кўрсатиш ҳажми 3 баробарга оширилади ва бунинг эвазига 3,5 миллионта янги иш ўрни яратилади.

 

Аёллар ўртасидаги ишсизлик даражаси келгуси беш йилда 2 баробарга камайтирилади. Шунингдек, 700 мингдан зиёд ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилади ва уларнинг харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.

 

Келгуси уч йилда уй-жойга муҳтож 10 мингдан зиёд хотин-қизларга имтиёзли шартлар асосида уй-жойлар ажратилади.

 

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 2026 йил якунигача камбағалликни камида 2 баробар қисқартириш учун қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

 

 

Тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади. Бизнес соҳасига имкониятларни кенгайтириш, солиқ турлари ва унинг юкини камайтириш бўйича тизимли ишларимизни изчил давом эттирамиз.

2020 йилда қўшилган қиймат солиғи ставкасини 20 фоиздан 15 фоизга туширган эдик. Энди, зарур тайёргарлик ишларини кўрган ҳолда 2023 йилдан бошлаб ушбу солиқ ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга туширамиз.

Келгуси йили корхоналарнинг мол-мулк солиғи ставкаси 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтирилади. 

 

"Яна бир янгилик – 2023 йилдан юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини бирлаштириб, ягона кўчмас мулк солиғи жорий қилинади", - дея таъкидлади президент.

 

Ҳозирги вақтда банк, молия, телекоммуникация каби тадбиркорлик йўналишларида фойда солиғи ставкаси ҳар хил бўлиб, улар амалдаги 20 фоиздан 15 фоизга туширилади ва барча тадбиркорлар учун бир хил бўлади. 

 

Туман ва шаҳарлардаги мавжуд бир нечта тадбиркорликка кўмаклашадиган тузилмалар негизида Тадбиркорлар кенгаши ташкил этилади.

 

Бундан аввалроқ Шавкат Мирзиёев ҳар қандай ислоҳот қуруқ рақамларда эмас, балки, унинг дастурхони ва рўзғорида ўз аксини топиши зарур дея айтганди.

custom img

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади

Россия Президенти икки давлат ўртасидаги конструктив мулоқот ва яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

custom img

Туркман халқининг миллий етакчиси Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади

Телефон мулоқотида Ўзбекистон–Туркманистон стратегик шериклиги, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва минтақавий кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қатарга етиб борди

Ташриф доирасида Қатар Амири билан икки томонлама учрашув ўтказилиши режалаштирилган

custom img

Шавкат Мирзиёев Тоскана губернатори бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Томонлар Тоскана ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қўшма “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қатарга ташрифи кутилмоқда

Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи собиқ амирнинг вафоти муносабати билан ўтказиладиган таъзия маросимларида иштирок этиш мақсадида режалаштирилмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Хитойдаги табиий офатлар қурбонларининг оила аъзоларига таъзия изҳор этди.

custom img

ICESCO бош директори Салим ал-Малик “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Жорий йилда Тошкентда ICESCO офиси очилди, Ўзбекистоннинг 7 та мерос объекти ташкилот рўйхатига киритилди.

custom img

Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раисини қабул қилиб, унга давлат мукофотини топширди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"