Жамият

Фуқаро ўз сақловида бўлган тарихий газеталар тўпламини Миллий архивга топширди

Архив ўтмишга назар солишдир. Демакки, бунда ҳатто биргина битик ҳам мозийдан сўзлайди. Ўз даврида чоп этилган газета ва журналларнинг аҳамияти ҳақидаку гапирмаса ҳам бўлади.

Фуқаро ўз сақловида бўлган тарихий газеталар тўпламини Миллий архивга топширди

 

 

Бунинг масъулиятини ҳис эта олган фуқаро Алфия Давронова ўзининг оилавий архивида сақланиб келган, ўзбек ёзувида нашр этилган “Янги Фарғона” номли газеталар тўпламини ихтиёрий равишда давлат сақловига топширди.

 

Мазкур газеталар тўплами 1928 йилларга оид бўлиб, унда Ўзбекистоннинг XIX аср бошларидаги сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳаётидаги муҳим воқеалар ўз аксини топган. Айни вақтда Миллий архивнинг илмий ходимлари томонидан ушбу газеталарнинг қимматлилик даражаси ва ундаги мақолаларнинг мазмун-моҳияти ўрганилмоқда.

 

 

Маълум қилинишича, Миллий архивнинг тажрибали реставраторлари манбалар устида иш олиб боради.

 

Миллий архив мутахассислари ушбу қимматли ҳужжат келажакда юртимизга оид асл тарихнинг очилмаган қирраларини ёритишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади, деган умидда.

 

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Ўзбекистон Миллий архиви нафақат республикадаги, балки Марказий Осиёдаги энг йирик архивлардан биридир. Унинг фондларида юртимизнинг IX асридан тортиб, то шу бугунги кунгача  бўлган даврига оид бой тарихи акс этган ноёб ҳужжатлар жамланган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.