Жамият

Ўн минг Ўзбекистонлик яқин вақт давомида Россияга ишга жалб қилинади

Шу пайтгача Россия федерациясига ишга борувчи фуқаролар патент ҳужжатини олиши учун ўша мамлакатда беш хил турдаги тиббий кўрикдан ўтиши, ҳамда бармоқ изини ички ишлар базасига киритиш учун 1 ойгача бўлган муддат талаб қилинар эди. Россиялик ҳамкорлар билан ўтказилган қатор учрашув ва музокаралар натижасида шу каби ишлар эндиликда Ўзбекистонда амалга оширилиб, ишчилар тайёр ҳолатда Россия меҳнат бозорига кириб борадиган бўлди.

Ўн минг Ўзбекистонлик яқин вақт давомида Россияга ишга жалб қилинади

 

 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълум қилишича, икки мамлакат ўртасида тегишли вазирлик ва идоралар масъул вакиллари иштирокида фуқароларни ташкилий тарзда ишга жойлаштириш, меҳнат мигрантлари соғлиғини муҳофаза қилиш, ички ишлар органлари ваколатига тегишли масалаларга бағишланган муҳокамалар олиб борилди.

 

Хусусан, Россия Федерацияси меҳнат миграцияси бўйича делегациясининг 10-11 сентябрь кунлари мамлакатимизга амалга оширган ташрифи якунлари бўйича қуйидагиларга эришилди:

 

1. Қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясига жалб қилиш бўйича пилот лойиҳа доирасида 10 минг меҳнат мигранти яқин вақт давомида соддалаштирилган тартиб асосида Россияга ишга жалб қилинади.

 

Номзодларни ишга жалб қилиш билан боғлиқ, жумладан, тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш, патент расмийлаштириш ва транспорт харажатлари иш берувчилар томонидан қопланиши кўзда тутилмоқда.

 

2. Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларни эмлаш ва коронавирусга қарши тест топшириш жараёнлари, икки давлат мутахассислари томонидан Россия томони тиббий ускуналари ёрдамида биргаликда Ўзбекистонда амалга оширилади. Натижалар бўйича тиббий маълумотлар "СОВИД-19сиз саёҳат" иловаси тизимига жойлаштирилади.

 

3. Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун патент олишда талаб этиладиган дактилоскопик рўйхатга ва расмга олиш жараёнларини икки давлат Ички ишлар вазирликлари томонидан Россия томони ускуналари ёрдамида Ўзбекистонда амалга оширишга келишиб олинди.

 

Вазирликнинг таъкидлашича, икки давлат ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида эришилган ушбу келишувлар Россия федерациясида ишлаш истагида бўлган кўплаб юртдошларимиз учун қўшимча имкониятлар яратиб, фуқароларнинг вақти ва харажатлари қисқаришига олиб келади.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"