0

Алишер Қодиров талабалар ундан ёрдам сўрашаётганини айтди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Миллий Тикланиш” ДПдан номзод Алишер Қодиров талабалар ундан ёрдам сўрашаётганини айтмоқда. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Алишер Қодиров талабалар ундан ёрдам сўрашаётганини айтди

 

Диплом - мутахассиснинг сифат белгиси бўлиши керак, кўзбўямачилик қуроли эмас!

Кўп ёшлар қўшни давлатларнинг олийгоҳларидан ўқишларини Ўзбекистон олийгоҳларига кўчириш учун қийин талаблар бўлаётганидан норози бўлиб, бу масалада ёрдам беришимни сўрамоқдалар.

Ёрдам бера олмайман, чунки ўрнингизга имтиҳон топшира олмайман.

Ўзбекистон олийгоҳларига ўқишни кўчириш учун топшириладиган тестда минимум 67 балл тўплаш талаб қилинмоқда. Бу жуда паст балл.

Қолаверса, қўшни давлатлардаги «олийгоҳларга» нима мақсадда ўқишга кирилаётганини ҳаммамиз ҳам яхши биламиз.

Шу билан бирга, ўқишга интилаётган ёшларни шу каби «ўйинлар»га мажбурлаётган саралаш тизимини ҳам ўзгартириш ҳақида ўйлаш вақти келди.

 Албатта, одамларда шаклланиб қолган: “олий маълумот дипломи - кафолатланган фаровонлик” деган қарашни ҳам ўзгартириш керак. Мактаб шаҳодатномаси билан, ақл ва мантиқни ишлатган тадбиркор иккита диплом билан 8 дан 22 гача, бошини эгиб 5 миллион сўм маош олаётган давлат хизматчисидан бир неча баробар кўп даромад топяпти ва яхшироқ яшаяпти.

Менимча, олий маълумот олиш иштиёқи бўлган ёшларга имконият бериш керак. Кириш имтиҳонлари осон бўлсин. 1-2 йил ичида зўрлар ва зўракиларни ажратиб олиб давлат ва бизнес грантларини тақдим этиши мумкин.

Машаққатли билим олиш жараёни - тонналаб руда ичидан граммлаб олтинни ажратиб олгандек соҳа мутахассисларини тасодифлардан  ажратиб олади. Бир парча қоғоз учун, ўзини алдаб, ўзи топмаган пулни совуриб юрганлар эса жуда қимматга “ўзини англаш” сабоқларини сотиб оладилар.

Олий таълим олиш учун “кириш осон, лекин чиқиш қийин” тизим бўлиши тарафдориман. Олий таълим жуда қиммат маҳсулот. У нафақат маблағ, балки кучли иштиёқ ва меҳнат талаб қилади.

Диплом - даражани белгиси бўлиши керак, кўзбўямачилик қуроли эмас.

Кескинроқ гапирган бўлсам узр сўрайман, мени қўллаб-қувватламаслигингиз мумкин, лекин ўзимизни алдашни бас қилайлик.

Ҳамма соҳага яхши мутахассислар керак. Миллионлаб дипломли саводсизлар мамлакатни хароб қиляпти. Бу муқаррар инқироз йўли.Олий таълим бериш тизими жиддий ислоҳ қилиниши шарт!

custom img

Энди ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қиммати қонун билан ҳимояланади

Сенатда “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

custom img

Тест синовлари учун ажратилган бинолар сони маълум қилинди

2023-2024 ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовлари республика бўйича 72 та бинода бўлиб ўтади.

custom img

Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари қисқартирилади

Бу бўйича мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи имзоланган.

custom img

Таянч ихтисослаштирилган мактабларда имтиҳон қачон ўтказилади?

Рухсатномани юклаб олиш учун талабгор ariza.piima.uz сайтига кириб, “Шахсий кабинет” ига ўз ID рақамини киритиши керак.

custom img

Бугундан ўқишни кўчириш учун ариза олиш бошланди

Аризалар 5 августга қадар давом этади.

custom img

Иккинчи мутахассислик учун квоталар тасдиқланди

Ҳужжатлар my.edu.uz орқали қабул қилинади.

custom img

Халқаро биология олимпиадаси ғолиблари қанчадан пул мукофоти билан тақдирланади?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотларни очиқлади.

custom img

Бюджетда ўқиш учун ажратиладиган ўринлар сони кўпайди

Президент фармони билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"