Жамият

Назария ва aмалиёт мутаносиблиги таъминланмас экан, ишсизлик камайиши ҳақида умид қилмаса ҳам бўлади

Иш берувчилар ўртасида ўтказилган сўровномаларга кўра, ОТМ битирувчиларининг 50 фоизи янги иш ўринларида қийинчиликларга дуч келмоқда. Бунинг асосий сабаби таълим дастурлари меҳнат бозорига мувофиқ ишлаб чиқилмаган. Ёш ходимлар таълим муассасасидаги фанларнинг маълум қисми иш жараёнида керак бўлмаётганини қайд этган.

Назария ва aмалиёт мутаносиблиги таъминланмас экан, ишсизлик камайиши ҳақида умид қилмаса ҳам бўлади

 

 

Малакали кадрлар тайёрлаш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш Ўзбекистон Республикаси олдида турган стратегик вазифалардан бири. Бунинг учун энг аввало таълим ва меҳнат бозорининг ҳамкорлигини йўлга қўйиш муҳим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, унинг ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Бандлик ва Меҳнат муносабатлари, Олий Таълим вазирликлари, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган халқаро семинарда айнан шу ҳақда сўз борди.

 

 

Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни қайд этганидек, Республикада олий таълим қамрови сўнгги беш йилда 29 фоизга оширилди. Ҳозирда юз минглаб  бўлажак  кадрлар ОТМларда таҳсил олмоқда. Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов ҳар йили  меҳнат бозорига 700 минг янги ишчи кучи кириб келаётганини маълум қилди.

 

 

Эндиликда уларнинг сони эмас, сифатини ошириш долзарб аҳамият касб этяпти. Вазир ўринбосари Баҳодир Умрзоқовнинг айтишича, Ўзбекистонда 1.4 миллион бўш иш ўрни мавжуд, аммо 1.5 миллионга яқин ишсиз фуқаролар ҳам бор. Бундай номутаносибликнинг бош сабаби–– зарур касбий малака мавжуд эмаслигида.

 

Сўнгги йилларда малакали кадрлар етиштириш, меҳнат бозори билан таълимни интеграция қилиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди. Олий ва Ўрта-махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Комилжон Каримов буни ҳаётнинг ўзи тақозо қилаётганини алоҳида таъкидлади. 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб ОТМ ўқув режа ва дастурлари меҳнат бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилишига эътибор қаратилмоқда.  

 

 

Шунингдек, келгусида хусусий секторни таълим соҳасига жалб қилиш устувор вазифа экани қайд этилди. Хусусий таълим муассасаларини кўпайтириш орқали рақобатбардошликни ошириш мумкин. Ҳозирда бу йўналишда ҳам ишлар қамрови кенгайган. Натижа ҳам шунга яраша. Айни дамда Республика бўйлаб 20 дан ортиқ хусусий ОТМ мавжуд.

 

 

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент давлат иқтисодиёт ва Индонезия таълим университети ўртасида қўшма таълим дастурини ташкил этиш бўйича шартнома имзолангани хабар қилинган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"