Афғонистонда кетма-кет портлаш содир бўлди
Афғонистоннинг Нангархор вилояти Жалолобод шаҳрида кетма-кет портлаш содир бўлди. Оқибатда уч киши ҳалок бўлган, 20га яқин киши жароҳатланган. Бу ҳақда “INTERFAX.RU” хабар берди.


Қурбонларнинг икки нафари “Толибон” ҳаракати аъзолари. Яраланганларнинг аксарияти тинч аҳоли вакилларидир.
Бир қатор оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, бу “Толибон”га қарши қаратилган теракт бўлиши мумкин.
Портлашлар полиция бўлими ва улар назоратидаги ҳукумат биноси ёнида содир бўлган.
Ҳужум ортида ким тургани ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Ғазо шаҳридаҳи Ал-Завия бозорида портлаш юз бериши оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Насиба Тўхтаева







