Тошкент халқаро кинофестивали ғолибларига топшириладиган номинациялар очиқланди
Ғолибларга нафақат номинациялар, ҳайкалчалар, балки, пул мукофотлари ҳам топширилади.


“Ипак йўли дурдонаси” фестивалига атиги 7 кун қолганида ғолибларга ва совриндорларга топшириладиган номинациялар, статуэткалар, пул мукофотлари рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда “Tashkent International Film Festival”нинг телеграм каналида маълум қилинди.
Кинофестиваль доирасида ўтказиладиган “Кино 5 кунда” кўрик-танловида фильмлар қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланади:
– Энг яхши актёр;
– Энг яхши актриса;
– Энг яхши сценарий муаллифи;
– Энг яхши режиссёрлик иши;
– Энг яхши монтаж иши учун;
– Энг яхши овоз учун.
Шуни алоҳида айтишимиз керакки, танловнинг ҳар бир иштирокчисига “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалининг сертификатлари топширилади.
Аввалроқ “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали 28 сентябрдан 3 октябрга қадар Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида ўтказилиши ҳақида хабар бергандик.







