Жаҳон

Трамп, Си Цзиньпин ва Путин учрашди: “Тинчлик декларацияси” қабул қилинди

Етакчилар ядровий хавфларни камайтириш бўйича мулоқот қилишга келишди. Бироқ ядровий арсенални қисқартириш юзасидан аниқ мажбуриятлар белгиланмади.

Трамп, Си Цзиньпин ва Путин учрашди: “Тинчлик декларацияси” қабул қилинди

Хитой раиси Си Цзиньпин, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин 19 ноябрь куни Хитойнинг Шеньчжень шаҳрида ўтказилган уч томонлама учрашув якунида “тинчлик декларацияси”ни қабул қилди. Ҳужжатда ядро уруши ҳеч қачон бошланмаслиги кераклиги таъкидланган, бироқ ядровий қуролларни қисқартириш бўйича аниқ мажбуриятлар белгиланмаган.

 

Дунёнинг ядровий салоҳияти энг юқори бўлган уч давлати раҳбарлари ядровий хавфларни камайтириш ва ядро қуролининг тарқалишига йўл қўймаслик бўйича мулоқот олиб боришга келишиб олди. Бироқ бу борада аниқ муддат белгиланмади.

 

Декларацияда, шунингдек, БМТни ислоҳ қилиш, барча мамлакатларга ёқилғи маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтириш ва давлат мансабдор шахсларининг халқаро судлардаги дахлсизлигини ҳимоя қилиш масалалари ҳам ўрин олган.

 

Шу билан бирга, ҳужжатда Россиянинг Украинага қарши уруши ва Эрон билан боғлиқ можаро тилга олинмаган. Путин саммит якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида декларацияда улкан мақсадлар белгиланмаганини ва ҳеч ким унинг қарорларини бажаришга мажбурланмаслигини айтган.

 

Лондондаги Қироллик Бирлашган Хизматлар институти халқаро алоқалар бўйича директори Жонатан Эялнинг фикрича, саммитнинг эътиборга молик жиҳатларидан бири халқаро меъёрлар ва судларга нисбатан билдирилган муносабат бўлган. Унинг таъкидлашича, учрашув Путин учун халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлаш имконини берган, Трамп эса сиёсий жиҳатдан зарур бўлмаган суратга тушиш имкониятига эга бўлган.

 

Уч давлат раҳбарлари учрашувни тарихий деб атади. Трамп мулоқот қилиш имкониятларидан воз кечиш орқали тинчликка эришиб бўлмаслигини таъкидлаган. Си Цзиньпин эса йирик давлатлар ҳамжиҳатликда яшаса, дунёда тинчлик ҳукм суриши, улар ўзаро тўқнашса, дунё нотинчликка юз тутишини айтган.

 

Reuters хабарига кўра, саммит Трампнинг Осиё бўйлаб уч кунлик дипломатик сафари якунида ўтказилган. Сафар давомида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтганига қарамай, амалий натижалар кўп бўлмаган.

 

Жанубий Кореяда имтиҳон назорати кучайтирилди: 98 нафар абитуриент қоидабузарликка йўл қўйди

Жанубий Кореяда имтиҳон назорати кучайтирилди: 98 нафар абитуриент қоидабузарликка йўл қўйди

Назорат чоралари сунъий интеллект ёрдамида кўчириш билан боғлиқ можаро ортидан кучайтирилган.

Покистонда автобус ва газ ташувчи юк машинаси тўқнашди: 10 киши ҳалок бўлди

Покистонда автобус ва газ ташувчи юк машинаси тўқнашди: 10 киши ҳалок бўлди

Мамлакат президенти Осиф Али Зардорий ва бош вазир Шаҳбоз Шариф ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Путин, Трамп ва Си Цзиньпиннинг учрашуви 1,5 соат давом этди: нималар муҳокама қилинди?

Путин, Трамп ва Си Цзиньпиннинг учрашуви 1,5 соат давом этди: нималар муҳокама қилинди?

Раҳбарлар якунда ОАВ учун қўшма баёнот бермаган.

Коррупционер амалдорлар огоҳлантирилди: ҳеч ким жавобгарликдан қочиб қутулмайди

Коррупционер амалдорлар огоҳлантирилди: ҳеч ким жавобгарликдан қочиб қутулмайди

Коррупция давлатга бўлган ишончни пасайтирувчи ва мамлакат ривожига тўсқинлик қилувчи омил эканлиги таъкидланди.

АҚШ Эронга қарши кенг кўламли ҳужумларни режалаштирмоқда — NYT

АҚШ Эронга қарши кенг кўламли ҳужумларни режалаштирмоқда — NYT

Исроил АҚШдан Эронга 4–7 кунлик ҳаво ҳужумларида иштирок этишни сўрамоқда.

Арманистон–Озарбайжон тинчлиги ва истеъфо: Пашинян келажакдаги режалари ҳақида гапирди

Арманистон–Озарбайжон тинчлиги ва истеъфо: Пашинян келажакдаги режалари ҳақида гапирди

Арманистон бош вазири Озарбайжон билан тинчлик ўрнатилгач, ўз миссиясини бажарилган деб ҳисоблашини айтди.

30 йилда 900 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди: экстремал об-ҳаво оқибатлари ҳисобланди

30 йилда 900 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди: экстремал об-ҳаво оқибатлари ҳисобланди

Табиий офатлар глобал иқтисодиётга 4,7 триллион доллар зарар етказган.

Мигрантлар учун патент нархи ошади: 2027 йилдан қанча тўлаш керак бўлади?

Мигрантлар учун патент нархи ошади: 2027 йилдан қанча тўлаш керак бўлади?

Санкт-Петербургда мигрантлар патенти учун минтақавий коэффициент 3,05 гача оширилади.