Жамият

Дарахтнинг танаси эълон ёки реклама қоқиладиган жой...ми?

Чилонзор туманининг Муқимий кўчаси мен учун қадрдон. Ҳар куни эрталаб шу кўча бўйлаб сайр қиламан. Ишга бориб-келаман. Айниқса, манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилганидан сўнг кўча янада чирой очди.

Дарахтнинг танаси эълон ёки реклама қоқиладиган жой...ми?

 

 

Яқинда йўл четида энди кўкка бўй чўзаётган павлония дарахтига илинган оппоқ қоғозга кўзим тушди. Унга нима ёзилган экан, деб қизиқдим. Хаёлимга дастлаб дарахт ҳақида маълумот ёзилган бўлса керак, деган фикр келди. Бироқ... Не кўз билан кўрайки, ёшгина ниҳол танасига пойтахтимиздаги машҳур ўқув марказларидан бирининг эълони ёпиштирилган экан. Бу ҳам етмаганидек, эълонни ёш дарахт танасига “степлер” ёрдамида қоқиб кетишибди. Эълонда ёзилган рақамга қўнғироқ қилдим.

 

 

Телефонни кўтарган йигит (ўзини таништиришни истамади) эълон ҳақиқатдан ҳам  ўқув марказига тегишли эканини, лекин у реклама агентлиги томонидан тарқатилганини айтди. Қайси реклама агентлиги, деган саволимизга жавоб беришни истамади. Бироқ суҳбат давомида у “тилидан илинди”. Бу эълонларни тарқатиш учун ташкилот томонидан йўл харитаси белгилангани, рекламаларни тарқатиш учун талабалар (шартномасиз) ишга қабул қилинганини ошкор қилди.

 

Маълумот ўрнида, “Реклама тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, ташқи рекламани моддий маданий мерос объектларида, йўл белгилари ва светофорлар, уларнинг тиргаклари ёки ҳаракатни тартибга солиб турувчи бошқа ҳар қандай қурилмаларда, шунингдек, дов-дарахтларни пайҳон қилиш ва туташ ҳудуддаги ободонлаштириш воситаларини бузиш йўли билан жойлаштириш тақиқланади.

 

Мадомики шундай экан, мутасадди идоралар бундай ҳолатларга қарши бот-бот чора-тадбилар кўришлари талаб этилади, акс ҳолда табиатга катта зарар етиши мумкин.

 

 

Муножат Валиева

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"