Жаҳон

Германияда мижоз 20 ёшли ёқилғи қуйиш шохобчаси кассирини ниқоб тақишни талаб қилгани учун отиб ўлдирди

Германиянинг Рейнланд-Пфалтс федерал штатининг Идар-Оберштейн шаҳрида шохобчага келган мижоз 20 ёшли ёқилғи қуйиш шохобчаси кассирини ниқоб тақишни талаб қилгани учун  отиб ўлдирди. Бу ҳақда “DW” маҳаллий полицияга таяниб хабар берди.

Германияда мижоз 20 ёшли ёқилғи қуйиш шохобчаси кассирини ниқоб тақишни талаб қилгани учун отиб ўлдирди

 

 

Тафсилотларга кўра, 49 ёшли эркак ёқилғи қуйиш шохобчасига келган. Кассир жамоат жойларида ниқоб тақиш талабини эслатиб, унга хизмат кўрсатишдан бош тортди.

 

Шундан сўнг мижоз уйига бориб тўппончасини олган ва ёнилғи қуйиш шохобчасига қайтган. Бу гал у тиббий ниқобда бориб, касса олдида атай  ниқобини ечади. Кассир унга яна танбеҳ берганида, мижоз йигитни отиб ташлаган. Прокуратуранинг хабар беришича, мижоз "қурбоннинг бошига қасддан ўқ узган".

 

Мижоз кейин  жиноят содир бўлган жойдан қочиб кетади ва эртаси куни эрталаб  хотини ҳамроҳлигида полиция бўлимига келиб, қилган ишини тан олади. Тергов пайтида у карантин чекловларига қарши экани, пандемия туфайли психологик тазйиққа учрагани ва норозилик билдиришнинг "бошқа йўлини тополмаганини" тушунтирган.

 

Эркак ҳозирда ҳибсга олинган.

 

 

Насиба Тўхтаева

Трамп Учинчи жаҳон урушининг олдини олди — Лукашенко

Трамп Учинчи жаҳон урушининг олдини олди — Лукашенко

Беларусь раҳбари Жо Байден АҚШ президенти бўлиб қолганида, НАТО давлатлари ҳам можарога тортилиши мумкинлигини таъкидлади.

Хавотирли статистика: 490 нафар ўқувчи ҳаётдан кўз юмди

Хавотирли статистика: 490 нафар ўқувчи ҳаётдан кўз юмди

Бу кўрсаткич йил якунига қадар 2025 йилдаги рекорддан ошиши мумкин.

"Зеленскийнинг ўзи автомат олиб, фронтга борсин" — Лукашенко

"Зеленскийнинг ўзи автомат олиб, фронтга борсин" — Лукашенко

Беларусь Президенти урушнинг тугаши тарафдори эканлигини билдириб, Зеленскийни келишувга чақирди.

Зеленский январгача келишувга умид қилмоқда, Трамп эса шубҳа билдирди

Зеленский январгача келишувга умид қилмоқда, Трамп эса шубҳа билдирди

АҚШ президенти музокаралар натижаси Россия ва Украинанинг позицияларига боғлиқлигини таъкидлади.

Ҳусийлар Ар-Риёддаги молиявий марказга ҳужум қилди: 11 киши жароҳатланди

Ҳусийлар Ар-Риёддаги молиявий марказга ҳужум қилди: 11 киши жароҳатланди

Жароҳатланганлар орасида хорижликлар ҳам бор.

АҚШ Эронда раҳбариятни нишонга олиш масаласини муҳокама қилмоқда — NBC

АҚШ Эронда раҳбариятни нишонга олиш масаласини муҳокама қилмоқда — NBC

Трамп маъмуриятида бу масалада келишмовчилик бор: айримлар зарбаларни қўллаб-қувватласа, бошқалар тинчлик музокараларига зарар етишидан хавотирда.

Британияда жазирама оқибатлари: 5 258 киши ҳалок бўлди

Британияда жазирама оқибатлари: 5 258 киши ҳалок бўлди

2026 йил ёзи 1884 йилдан буён минтақадаги энг иссиқ ёз бўлган.

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Владимир Путин Тожикистонга ташриф буюрди. Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиш учун ордер берилган Россия президентини Душанбе ҳибсга олмади. Бунинг ортидан Тожикистон Рим статутидан чиқиш ҳақида БМТга расмий билдиришнома юборди.