Тошкент метросининг “Сергели” йўналишида поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади
“Тошкент метрополитени” УК “Олмазор” — “Сергели” йўналишида поездлар қатнови вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.


Хабарда айтилишича, мазкур йўналиш 25 сентябрь соат 21:00 дан 26 сентябрь соат 07:00 гача профилактик ишлари олиб борилиши муносабати билан вақтинча тўхтатилмоқда.
Ҳаракат тўхтатилга вақтда ушбу йўналиш бўйича автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Метрополитен йўловчилари ушбу йўналишдаги автобуслардан йўл кира хақисиз фойдаланишлари мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядан Ўзбекистонга 20 та замонавий метро вагонлари юборилгани ҳамда янги метро поездлари ишга туширилгани ҳақида хабар берилганди.
Баҳринисо Мажумарова







