Сиёсат

Президент Самарқанддаги энг оғриқли муаммоларни санади

Хабарингиз бор, айни дамда ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев самарқандликлар билан учрашувда ҳудуддаги мавжуд бир қатор муаммоларни санади.

Президент Самарқанддаги энг оғриқли муаммоларни санади

 

 

Хусусан,

 

— 170 мингдан зиёд аҳоли доимий иш ўрнига муҳтож, 65 мингга яқин оила доимий даромад манбаига эга эмас;

 

— Келгуси 5  йилда 200 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келишини ҳам, ҳисобга олиш зарур;

 

— Самарқанд мамлакатдаги аҳолиси энг кўп ҳудуд бўлиб, келгуси 5 йилда 4,5 миллионга етади. Уларга қулай яшаш шароитларни таъминлаш лозим;

 

— Вилоятнинг 1,6 миллион нафар аҳолиси марказлашган ичимлик суви билан таъминланмаган, 6 минг километр ички йўллар таъмирталаб ҳолатда;  

 

— Электр тармоқлари эскиргани боис, вилоятда электр таъминоти аҳоли учун ҳам, тадбиркорлар учун ҳам энг жиддий масалалардан бири бўлиб қолмоқда;

 

— Туман ва шаҳарларда саноат бир маромда ўсаётгани йўқ;

 

 Айниқса, хом-ашёга бой Қўшработ, Нуробод ва Оқдарё туманларида саноат ривожланиши анча орқада;

 

— Вилоятда қишлоқ хўжалиги имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Булунғур, Жомбой, Самарқанд ва Ургутнинг мева-сабзавотчилик ва узумчилик, Нуробод, Қўшработ туманларининг чорвачиликдаги имкониятлари тўлиқ ишга солинмаяпти;

 

— Айрим ҳудудларида соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ортиқча юклама билан ишламоқда; 

 

— Соғлиқни сақлаш объектлари қувватини ошириш ва уларни замонавий жиҳозлаш талаб этилади.

 

   Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Самарқандга етиб боргани, СамДУга Шароф Рашидов номи берилиши ҳамда Давлатимиз раҳбари самарқандлик сайловчилар билан учрашгани ҳақида хабар берилган.

 

 

                                                          Чўлпоной Аҳмедова

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Президент Самарқанддаги энг оғриқли муаммоларни санади | Zamon.uz