0

Қайниука поччасидан қасд олиш учун унинг акасини пичоқлади

Шу йилнинг 23 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Узун туманидаги оилалардан бирида можаро келиб чиқади. Келишмовчилик оқибатида  М. рафиқаси Х.ни калтаклайди.

Қайниука поччасидан қасд олиш учун унинг акасини пичоқлади

 

Аёл қаттиқ калтаклангани туфайли туман тиббий бирлашмасига ётқизилади.

 

Воқеадан хабар топган Х.нинг укаси опасини нега урганини билиш мақсадида соат 15:00 атрофида поччаси олдига боради. Опаси ҳақида қайғурган ука поччасига тегишли бўлган миллий таомлар ошхонасига борган вақти ошхонанинг овқат пишириладиган қисмида у билан тортишиб қолади. Жанжал бошланган вақтда поччасининг акаси Р. ҳам ўша ерда бўлган. Х.нинг укаси ўзини ҳимоялаш учун чўнтагида олиб юрган ошхона пичоғи билан Р.нинг кўкрак қисмига жароҳат етказади. У зудлик билан шифохонага олиб кетилган.

 

Ҳолат бўйича тезкор тергов ҳаракатлари олиб борилиб, 23-сентябр куни Х.нинг укасига нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми "й”, “э” ва “л” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Самарқандда ер талашган фуқаро қўшниси томонидан пичоқлаб ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Мафтуна Режаббоева тайёрлади.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"