Жаҳон

“Осиё НАТО”си (QUAD)  Вашингтонда йиғилиш ўтказди

Хавфсизлик  бўйича тўрт томонлама мулоқот давлатлари (QUAD) ўзаро учрашув ўтказди. Бу ташкилот норасмий доираларда “Осиё НАТО”си  деб ҳам аталади. Япония, АҚШ, Австралия ва Ҳиндистон QUADга   аъзо давлатлар ҳисобланади.

“Осиё НАТО”си (QUAD)  Вашингтонда йиғилиш ўтказди

 

 

Тўрт давлат 24 сентябрь куни Вашингтонда йиғилган. Космик ҳамкорлик, киберхавфсизлик ва 5G технологияларини ривожлантириш учрашувнинг асосий мавзуси бўлди. Хусусан, ушбу давлатлар иқлим ўзгариши ҳолатлари мониторинги ва табиий офатлар юзасидан сунъий йўлдош тасвирлари билан алмашишга келишиб олган. Шунингдек, улар инфраструктурада ҳамкорлик ва киберхавфсизлик бўйича махсус гуруҳ тузади.

 

Бундан ташқари, 2022 йилда коронавирус пандемиясига қарши махсус машғулотлар ўтказилиши мумкин. Учрашув якунида қабул қилинган коммюникеда дунё аҳолисининг катта қисми эмланиши, глобал соғлиқни сақлаш тизимининг молиялаштирилиши ва сиёсий бошқарувни мустаҳкамлаш масалалари муҳимлиги таъкидланган.

 

Афғонистон ҳам марказий мавзулардан бўлди. Япония, АҚШ, Австралия ва Ҳиндистон афғон муаммосидаги сиёсатини мувофиқлаштиришга келишиб олди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ, Австралия ва Буюк Британя ўртасида ҳарбий альянс тузилгани хабар қилинганди.

custom img

Жанубий Африкадаги иккита шаҳарчада отишма бўлди: 27 киши вафот этди

Ҳужум сабаби ҳозирча номаълум.

custom img

Қозоғистон мудофаа вазири ишдан олинди: қарор 14 ҳарбий ҳалок бўлганидан кейин қабул қилинди

Бундан аввал Қосим-Жўмарт Тоқаев Мудофаа вазирлигидаги ишлар ҳолатини комплекс текшириш учун махсус комиссия тузишни топширган эди.

custom img

Таиландда туристлар учун янги йиғим: хорижлик сайёҳлардан 13,5 доллар ундирилиши мумкин

Йиғимни ундиришни 2027-йилнинг биринчи чорагидан бошлаш режалаштирилмоқда.

custom img

Хитой ва АҚШ савдо божларини 30 млрд долларга камайтиришга келишди: томонлар AI бўйича мулоқот бошлайди

Келишув ХХР раисининг Вашингтонга уч кунлик ташрифи якунлари бўйича эришилган саккиз бандли консенсус доирасида тузилган.

custom img

Афинада бино портлади: олти киши ҳалок бўлди

Портлаш газ инфратузилмаси билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

custom img

Ҳурмуз блокадаси туфайли 45 млн киши озиқ-овқат танқислигига дуч келиши мумкин — БМТ

Ҳурмуз бўғозидаги ўғит етказиб беришидаги узилишлар глобал озиқ-овқат таъминотига хавф туғдирмоқда.

custom img

10 йиллик қидирув: АҚШда ўзбекистонлик эркакнинг иши судда кўрилмоқда

У ИШИД ва “Ан-Нусра фронти”га моддий ёрдам кўрсатишга уринишда айбланмоқда.

custom img

“Можарога аралашмаймиз”: Макрон Саудия Арабистонига қўшин юборилишини эълон қилди

Эммануэл Макрон ҳарбийлар мудофаа вазифасини бажаришини ва Париж минтақадаги можарога аралашмаслигини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"