0

Франция камбағал мамлакатларга 120 миллион дозага яқин вакцина етказиб бермоқчи

Франция Президенти Эммануэл Макрон Париж камбағал мамлакатлар, шу жумладан, Африкага коронавирусга қарши вакциналар етказиб беришни икки баравар оширишга тайёрлигини айтди.

Франция камбағал мамлакатларга 120 миллион дозага яқин вакцина етказиб бермоқчи

 

Унинг айтишича, Франция 120 миллион дозага яқин вакцина етказиб бермоқчи, бу аввал режалаштирилганидан икки баравар кўп. Эммануэл Макрон бошқа қитъалар, хусусан, Африкада эмланиш  даражаси нисбатан пастлигини адолатсизлик, деб атади.
Макроннинг айтишича, Африка аҳолисининг атиги 3 фоизи CОВИД-19 га қарши эмланган.

 Бундан аввал Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ривожланган мамлакатларга коронавирусга қарши вакциналарнинг дунё миқёсида нотекис тақсимлангани учун танбеҳ берган эди.

 Эслатиб ўтамиз, ЖССТ CОВИД -booster вакцинаси ҳақидаги фикрини ўзгартирди. Ташкилот энди учинчи доза билан эмлашни режалаштираётган давлатларни айбламайди. Бундай эмлаш фақат зарурат туғилган одамлар учун керак. Илгари ЖССТ учинчи дозани қўллашни ноўрин, деб ҳисоблаганди. 

 

Насиба Тўхтаева

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"