Жамият

Қийин аҳволда қолган 6 нафар фуқаро Ватанга қайтарилди

Жорий ҳафта давомида хорижда мураккаб молиявий аҳволда қолган ва меҳнат қобилиятини йўқотган 6 нафар фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва мамлакатимизнинг хориждаги консуллик идоралари кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.

Қийин аҳволда қолган 6 нафар фуқаро Ватанга қайтарилди

 

Самарқандлик А.Қ. 2020 йил март ойида Россиянинг Томск шаҳрига ишлаш мақсадида боради, саломатлиги ёмонлашганлиги сабабли меҳнат қобилиятини йўқотган. Ушбу фуқаро Агентлик ташаббуси ва ҳомийлар кўмагида даволаниш билан боғлиқ харажати, озиқ-овқат ва вақтинчалик яшаш жойи билан таъминланди. Шунингдек, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан  22 сентябрь куни Новосибирск-Тошкент йўналишида Ватанга қайтарилди.

 

59 ёшли фарғоналик У.Ю. жорий йилнинг август ойида ишлаш мақсадида Россияга бориб, соғлиги ёмонлашади ва меҳнат қобилиятини йўқотади. Агентлик томонидан ҳомийлар жалб қилиниб, 24 сентябрь куни Санкт-Петербург-Фарғона йўналишида Ўзбекистонга қайтиб келди.

 

Асли Наманган вилоятидан бўлган А.И. жорий йилда Россиянинг Новосибирск шаҳридаги қурилиш объектида ишлаш мақсадида кетган, касалликка учраб, ишсиз қолган. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Агентлик кўмагида Новосибирск-Тошкент йўналишидаги авиарейс билан Ватанга қайтарилди.

 

Андижонлик Ж.Т. 2019 йилда қурилиш соҳасида ишлаш мақсадида Россиянинг Новосибирск шаҳрига бориб, муқим иш жойларида ишлолмаганлиги сабабли молиявий қийин аҳволда қолган. Фуқарога Агентлик кўмагида ҳомийлар жалб қилинган ҳолда Новосибирск-Андижон йўналишидаги авиарейс билан Ўзбекистонга қайтиш учун авиа чипта ташкил қилинди.

 

51 ёшли навоийлик И.П. Россиянинг Новосибирск шаҳрига соғлиги ёмонлашиши натижасида молиявий қийин аҳволда қолади. Агентлик ташаббуси билан сахий инсонлар кўмагида Ватанга қайтишига амалий ёрдам кўрсатилди.

 

Қашқадарёлик М.М. жорий йилда ижтимоий тармоқдаги эълон асосида Украинанинг Киев шаҳрига бориб, таклиф этилган компания билан келишолмай молиявий қийин аҳволда қолади. Ўзбекистоннинг Укранидаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда 22 сентябрь куни Киев-Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтишига кўмаклашилди.

Аввалроқ, саломатлик муаммолари доирасида, Россия давлатида автоҳалокатга учраган фуқаро олиб келингани, шунингдек Россияда мажбурий меҳнатга жалб қилинган ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтарилгани ҳақида хабар берган эдик.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"