Таълим

Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди

Давлат олий таълим муассасаларининг ижарада яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисми Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди

 

 

Унда айтилишича, бу тартиб ижарада яшайдиган талабалар учун бўлиб, кўчмас мулк эгаси билан ижара шартномаси тузилган тақдирда, талаба аризаси асосида ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилади.

 

Бунда ариза берувчи талаба тегишли маълумот ёки ҳужжатларни ўзи таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўлими декан ўринбосари ёки ОТМнинг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига топширади.

 

Масъуллар бир ҳафта давомида ариза берувчи маълумотларининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини ўрганади ва уларни умумлаштириб, кўриб чиқиш ва хулоса бериш учун навбатдаги ҳафтанинг биринчи кунида талабгорларни танлаб олиш комиссиясига тақдим этади.

 

Комиссия бир иш кунида талабгорлар тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб чиқиб, қарор қабул қилади.

 

Шунга кўра, давлат ОТМ ректори (филиал директори)нинг буйруғи расмийлаштирилиб, аризалари қаноатлантирилган талабгорлар тўғрисидаги тегишли маълумотлар ва уларнинг рўйхати тўловларни амалга ошириш учун бухгалтерияга тақдим этилади.

 

Аризаси ижобий ҳал этилган талабалар учун ижара тўловининг бир қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан улар ариза берган санадан бошлаб қоплаб берилади.

 

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатлар бўлса, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.

 

Ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш бир неча мезон асосида амалга ошади. Хусусан, ўқув йили давомида, яъни ҳар йили 1 сентябрдан 1 июлгача ёки ўқитиш дастури бўйича, ўқув йилининг давомийлигига қараб белгиланади. Мазкур тўлов аризалар ҳар ойнинг 7-санасигача ариза берувчи томонидан масъулларга тақдим этилганидан сўнг амалга оширилади.

 

Ушбу муддатлар тугагандан кейин берилган аризалар кўриб чиқилмайди.

 

Мазкур тизим доимий яшайдиган ҳудудда таълим оладиган талабалар учун амал қилмайди. Шунингдек, мазкур тартиб давлат ОТМларининг фақат кундузги таълим шаклида ўқиб, ижарада яшайдиган талабаларига нисбатан татбиқ этилади.

 

Бундан олдинги хабарларда ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида — БҲМнинг бир баравари, қолган ҳудудларда — БҲМнинг 0,5 бараваридан ошмаслиги лозим, деб кўрсатилган.

 

Аввалроқ ижарада турувчи талабаларни тизимли назорат қилувчи мобиль илова яратилгани, вилоятдан келган талабаларнинг тураржой қидириб сарсон бўлаётгани  ҳамда "Талабалар шаҳарчаси"даги ўриндиқларда тунаб қолаётган олийгоҳ ўқувчилари ҳақида хабар берилганди.

 

 

Оламгир Абдиев

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди | Zamon.uz