Дунёдаги энг арзон электромобиль сотувга чиқди
“Аlibabа” онлайн савдо майдончасида бир кишини ташишга мўлжалланган митти электромобиль сотувга қўйилди.


Ўлчамининг кичиклигига қарамай, машина умумий фойдаланишдаги йўлларда ҳаракатланиш имконини берадиган зарур қурилмалар билан жиҳозланган.
Жамланмасидан келиб чиқиб элекетромобилининг нархи $100 дан $4 минггача бўлиши мумкин. Ушбу автомашина Хитойда ишлаб чиқарилган бўлиб, умумий оғирлиги 230 кг.ни ташкил этади. Машина 1,3 от кучига эга электромотор ёрдамида соатига 40 километргача тезликда ҳаракатга келиши мумкин.
Орқа узатмали электрокар бир марта қувватланиш орқали максимал тезликда 60 километр йўл боса олади.
Аввалроқ “UzАuto Мotors”нинг соф фойдаси қарийб 70 фоизга ошганди.
Чўлпоной Аҳмедова







