энг долзарб

Фирдавс Абдухаликов: "Кино асарларимизни бугунги замон талаблари даражасига кўтаришимиз керак"

Халқимизнинг ноёб маданий мероси — турли даврларда яратилган миллий кино фондини  асраб-авайлаш, уларни кейинги авлодларга бекаму-кўст етказиш биз замондошлар зиммасидаги юксак бурч ва вазифадир. Шу боис барча шароитга эга  Ўзбек миллий кинофонди биноси фойдаланишга топширилди.

Фирдавс Абдухаликов: "Кино асарларимизни бугунги замон талаблари даражасига кўтаришимиз керак"

 

 

Куни кеча Тошкент халқаро кинофестивали очилиши арафасида халқ орасида ”Панорама” деган ном билан танилган бино қайта капитал таъмирланиб, янгича қиёфа касб этиб республика “Киночилар уйи”га айлантирилди. Бу ерда миллий кино музейи ҳам ўрин олган. Маълумки, сифатли кино яратиш учун  яхши мутахассислар билан бирга илғор кинотехнология ва асбоб-ускуналар ҳам керак. Сўнгги йилларда миллий кинони янада ривожлантириш  учун кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

 

Фирдавс Абдухаликов, Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори:

 

— Ўзбек киноси мавқеи ва обрў эътиборини қайта тиклаш, бу борадаги ишларни янада ривожлантириш — агентлик олдида турган энг долзарб вазифалардан биридир. Бунинг учун, албатта, кино асарларимизни бугунги замон талаблари даражасига кўтаришимиз, жаҳон кино саноати билан ҳамқадам ва ҳамсаф бўлшимиз керак. Бу, ўз навбатида,  дунёнинг етакчи кинотехнологиялар ишлаб чиқарувчи компаниялар билан ҳамкорлик қилишимиз, замонавий кинотехнологиялардан самарали фойдаланишимизни тақозо этади.  

Айни шу мақсадда 2019 йилдан буён Даниянинг “Danmon Group” компанияси вакиллари билан музокаралар олиб боряпмиз. Ана шу ҳамкорлик натижасида “Ўзбекфильм” киноконцерни учун хориждан 25 миллион евро қийматидаги янги замонавий технологияларни олиб келяпмиз. 

Ушбу замонавий, энг сўнгги русумдаги техникалар  жаҳон кинематографияси талабларига жавоб бера олиши билан аҳамиятлидир. Замонавий техникалардан  нафақат ўзбек киноижодкорлари, балки бошқа мамлакатлар кинокампаниялари ҳам шартнома асосида  фойдаланишлари мумкин.  “Ўзбекфильм” киноконцернини тўлиқ қайта жиҳозлаш катта маблағ талаб қилади.

Шу боис, ушбу кинотехнологиялардан унумли фойдаланишимиз керак. Улардан фойдаланиш бўйича хорижий мутахассислар ва киноижодкорлар иштирокида   машғулотлар олиб борилади. “Ўзбекфильм” киноконцернининг замонавий техника ва технологиялар билан қайта жиҳозланиши миллий кинематография ривожида муҳим ўрин тутиши, шубҳасиз.

 

Эслатиб ўтамиз, кинофестиваль бош ҳомийси: AGMK, NGMK вa “O‘zbekneftgaz”. Ҳамкор ҳомийлар:  “O‘ZBEKTELEKOM”, “O‘zdonmahsulot” AK, “O‘zpromstroybank”ATB, “Ipoteka-bank” ATIB, “Asakabank”AJ, “O‘zbekiston temir yo‘llari”, “Hududgazta’minot”, “UzAuto Motors”AJ, “O‘zmetkombinat” AJ, “Milliy bank”AJ, “Farg’onaazot”AJ, “Eriell”, “Bosch” TM, “Easy Booking”.

 

 

Муножат Валиева 

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.