Lifestyle

"Амазон" янги уй роботини тақдим этди

"Амазон" ғайриоддий уй хизматчисини тақдим этди. Бу ҳақда “Spot.uz” “Wired.com” сайтига таяниб хабар берди.

"Амазон" янги уй роботини тақдим этди

 

 

Унда айтилишича, роботнинг исми “Астро”. У уй роботи бўлиб, одамлар кутганидан ҳам кўп нарсаларни қила олади. Мисол учун, об-ҳаво маълумотларини кўрсатиши, саволларга жавоб бериши, ҳатто, мусиқа куйлаши, шунингдек, видео қўнғироқларни амалга ошира олади. Уйда ҳеч ким қолмаганда  робот ҳамма нарса тартибли бўлишига ишонч ҳосил қилиш учун хоналарни айланиб чиқади.

 

У хоналар бўйлаб ҳаракатланиш ва эгасининг буйруқларига амал қилиш учун қават режасини тузади. Қурилма юзларни таниб олиш ва объектларни маълум бир кишига етказиш имкониятига ҳам эга.

 

 

“Астро”да “қўллар” ёки бошқа шунга ўхшаш манипуляторлар йўқ. Шу сабабли робот полларни ювиш, зинадан кўтарилиш ва уйдан ташқарига чиқиш имкониятига эга эмас. Уй эгаси ундан уй тозалаш ва дўконга бориш каби ишларни бажаришни талаб қила олмайди.

 

Роботнинг баландлиги тахминан 61 см, вазни эса 9 кг. Ғилдиракларининг диаметри 30,5 см бўлиб, бу пол ва гилам устида қийналмай ҳаракат қилишига ёрдам беради. Орқа тарафидаги битта ғилдирак эса робот мувозанатини сақлашга кўмаклашади.

 

"Астро" 1 м/с. тезликда ҳаракатланади. Шунингдек, 360 градусда исталган томонга бемалол бурила олади.

 

Олд панелда сенсорлар тўплами ва видео қўнғироқлар учун 5 мегапикселли камера мавжуд. Экранда кўзларга тақлид қилинган иккита айлана мавжуд. Бу “кўзлар” уй эгаси “Астро” нима қилаётгани ва қаерга боришни режалаштираётгани ҳақида хабар беради.

 

У 12 мегапикселли перископли камера билан жиҳозланган бўлиб, смартфон орқали ҳар бир хонадаги ҳаракатини белгилаш ва созлаш мумкин.

 

Смарт робот 106 см. баландликгача кўтарила олади. Унинг орқа томонида кичик багаж майдони мавжуд бўлиб, уй эгаси унга 2 кг. гача юк жойлай олади. Шу билан бирга, багаж майдони смартфонларни зарядлаш ёки роботга қўшимча аксессуарларни улаш имконини берувчи USB-C порти билан ҳам жиҳозланган.

 

Робот чангютгичга ўхшаш зарядлаш мосламасига эга. Батареяни тўлиқ заряд қилиш учун тахминан 45 дақиқа вақт кетади. Шу қувват билан робот икки соатгача узлуксиз ишлаши мумкин.

 

 

Мазкур роботнинг нархи ҳозирча $999,99 деб кўрсатилган. Компания келгусида унинг нархини бироз оширишни кўзлаётганини ҳам маълум қилди.

 

Бундан аввал дунёдаги энг арзон электромобиль сотувга чиққани, кўчаларни тозаловчи робот синовдан ўтказилгани ҳамда “Тесла” компанияси робот-гуманоид устида ишлаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.