Жаҳон

Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида яна отишма содир бўлди

Бу ҳақда "ТАСС" "Afghanistan International" газетаси маълумотларига таяниб маълум қилди

Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида яна отишма содир бўлди

 

 

Отишма оқибатида энг камида 5 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Унинг сабаби маълум қилинмаган. Қайд этилишича, бир гуруҳ номаълум шахслар Жалолобод туманларидан бирида отишма уюштирган. Ҳодиса ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

 

Маълумот ўрнида: Жалолобод Афғонистон шимоли-шарқида жойлашган Нангарҳор вилояти маркази ҳисобланади. Вилоят Покистон билан чегарага яқин. Шаҳар Афғонистон марказига товарлар етказиб берувчи асосий "дарвоза"лардан бири. Бу ерда сўнгги кунларда турли терактлар юз бермоқда. Хусусан, 25 сентябрь куни шаҳарда портлаш содир бўлган. Уни ИШИД уюштирганлиги маълум қилинган.

 

Бундан аввал Туркманистон Президенти Афғонистонда қайси омил барқарорликни таъминлаши ҳақида айтиб ўтганди.  Шунингдек, ИШИД толибларнинг 17 нафар аскарини ўлдиргани хабар қилинган эди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Қувайт мамлакатдаги ягона Эрон мактабини ёпди

Расмий сабаб очиқланмаган бўлса-да, қарор минтақадаги кескин геосиёсий вазият фонида қабул қилингани қайд этилмоқда.

custom img

Европадаги жазирама иқтисодиётга 800 миллиард еврогача зарар етказиши мумкин

Энг йирик молиявий йўқотишлар Францияда кузатилиши мумкин.

custom img

Украинанинг АҚШдаги собиқ элчиси ноқонуний бойлик орттиришда гумон қилинмоқда

Олга Стефанишина қарийб 310 минг долларлик мол-мулкни яширганликда ва ноқонуний бойлик орттирганликда гумонланмоқда. Дипломат айбловларни рад этган.

custom img

Россияда хорижликлар сони бир йилда 8,6 фоизга камайди

Ноқонуний мигрантлар устидан назорат кучайтирилиб, 850 мингдан ортиқ киши махсус реестрга киритилган.

custom img

Трамп Вэнсни ўз вориси сифатида кўрмоқда — WP

Трамп шу пайтгача омма олдида Жей Ди Вэнс ва давлат котиби Марко Рубио ўртасида аниқ танлов қилмаганди.

custom img

Wildberries омборларининг бир қисмини Ўзбекистонга кўчириши мумкин

Шунингдек, компания узоқ муддат сақланадиган маҳсулотларнинг бир қисмини Беларус, Қозоғистондаги омборларга йўналтиришни режалаштирмоқда.

custom img

Шимолий Корея қисқа масофали баллистик ракета учирди

Жанубий Корея ва Япония ҳарбийлари синовни қайд этиб, вазиятни кузатишни кучайтирди.

custom img

Шимолий Корея Россиянинг Украинадаги урушида иштирокини кенгайтирмоқда

Разведка маълумотларига кўра, Пхенян баллистик ракета бўлинмаларини ҳам Россия ҳудудига юборишни бошлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"