Жамият

“Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали ниҳоясига етди

Ўзбекистон Кинематография агентлигида фестиваль якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

“Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали ниҳоясига етди

 

Унда сўзга чиққанлар, хусусан, Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдуҳолиқов ҳам мамлакатимизда қайта тикланган Тошкент халқаро кинофестивали ўзбек киносини ривожлантиришда муҳим омил бўлганини таъкидлади.

Анжуманда иштирокчи давлатлар вакиллари ижод аҳлининг ўзаро ҳамкорлигига имкон яратиш борасидаги амалий ғамхўрлиги учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирдилар.

 

Муҳтарам Шавкат Миромонович,

Аввало, афсонавий Тошкент Халқаро кинофестивалининг қайта тиклангани муносабати билан Сизга самимий миннатдорчилигимизни изҳор этишга ижозат бергайсиз.

Тошкент шаҳри шу кунларда жаҳон кино санъатининг муҳим маданий марказига айланди.

Тарихда “Осиё Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг Тошкент кинофестивали” номини олган санъат анжуманини жаҳон киноси вакиллари ва мухлислари ёқимли хотиралар билан эслашади.

Тошкент кинофестивали ўз тарихи давомида турли мамлакатлар кино усталар ўртасида мулоқот майдонига айланди, кўплаб кино дурдоналарни, кино юлдузларини кашф этди. Мазкур кинофестиваль сабабли Тошкент турли халқлар, давлатлар, маданиятлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик тимсолига айланди. Бироқ, афсуски, 1997 йилдан сўнг бу эзгу анъана тўхтаб қолган эди.

Салкам чорак асрлик танаффусдан сўнг Сизнинг ташаббусингиз билан қайта тикланган “Ипак йўли дурдонаси” Ўн учинчи Тошкент халқаро кинофестивали дунёнинг элликка яқин мамлакатидан келган киноижодкорларни бирлаштирди.

Бир ҳафта давомида жаҳон киносининг сўнгги йилларда яратилган сара намуналари Ўзбекистон экранларида намойиш этилди, дунё кинематографиясида кечаётган ўзгаришлар хусусида фикр алмашилди, маҳорат дарслари ташкил этилди. Фестиваль пандемия боис бир-бирини узоқ вақт кўрмаган, соғинган инсонларга дийдор бахш этди.

Муҳтарам Шавкат Миромонович,

Ижозатингиз билан, XIII Тошкент Халқаро кинофестивали иштирокчилари номидан юксак эътибор ва шарт-шароитлар учун Сизга яна бир бор самимий ташаккур билдирамиз, Сизга сиҳат-саломатлик, Янги Ўзбекистон тараққиёти ва келажаги йўлидаги саъй-ҳаракатларингизда улкан-муваффақиятлар, шунингдек қайта тикланган кинофестивалининг умри узоқ бўлишини тилаб қоламиз.

Камоли эҳтиром ила,

“Ипак йўли дурдонаси” XIIIХалқаро Тошкент кинофестивали иштирокчилари

 

Матбуот анжуманида сўнгида Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамда Беларуссия ва Қирғизистон давлатлари кино тузилмалари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 

Юлдуз Рустамова

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"