Намангандаги хонадонларнинг бирида 4 метрли илон чиққани ростми?
Ижтимоий тармоқларда Намангандаги хонадонларнинг бирида узунлиги 4 метрли илон чиққани ҳақида видео тарқалди.


Унда айтилишича, видеони тарқатган шахс қариндошлари ва Нозимжон исмли танишининг туғилган куни муносабати билан уйига борган ва хонадонидан 4 метрли илон чиққанини кўриб видеога олган.
Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, вилоятда 4 метрли илон чиққанлиги хақида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат келиб тушмаган.
Маълумот ўрнида: ўтган 2-3 йил давомида ҳам бундай катта илон юзасидан ФВБга ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган.
Аввалроқ Мисрда кобра тўрт йўловчи ва ҳайдовчини чақиб ўлдиргани ҳамда Австрияда яшовчи эркакни улкан илон чақиб олгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







