Сиёсат

Шавкат Мирзиёев: "Тадбиркор ҳам даромад топсин, одамлар ҳам"

Президент Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Сирдарё вилоятига келиб, “Сирдарё мега люкс” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бер берди.

Шавкат Мирзиёев: "Тадбиркор ҳам даромад топсин, одамлар ҳам"

 

 

Ўтган йили бу ерда полипропилендан катта сиғимли қоплар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган эди. “Юмшоқ контейнер” деб аталувчи бу қоплар 500 килограммдан 5000 килограммгача юк кўтаради. Уларга ишлаб чиқариш, савдо, қишлоқ хўжалиги, логистика каби кўплаб соҳаларда талаб юқори. “Сирдарё мега люкс” йилига 132 миллион дона шундай маҳсулот тайёрлаш қувватига эга.

 

Еттита корпусдан иборат улкан корхона изчил ривожланиб бормоқда. Жорий йил май ойида икки қаватли плёнка тайёрлаш йўлга қўйилди. Яқин ойларда стреч плёнка ва спанбонд технологияси асосида нотўқима мато ишлаб чиқариш бошланади. 

 

 

Ҳозирда корхонада 2 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланган. Мазкур лойиҳалар тўлиқ қувватга чиққач, иш ўринлари 5 мингга етади.

 

 

Бугунги кунда Россия, Исроил, Беларусь, Украина, Қозоғистон каби 14 та мамлакатга экспорт йўлга қўйилган. Янги лойиҳалар билан биргаликда экспорт ҳажми 215 миллион долларга етиши мўлжалланган. 

 

Давлатимиз раҳбарига истиқболдаги лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди. 

 

 

Унга кўра, келгуси беш йилда полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича технопарк ташкил этиб, умумий қиймати 350 миллион доллар бўлган саккизта лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бунинг учун 260 миллион доллар инвестиция жалб этилиб, Германия, Италия, Австрия технологияси ўрнатилади.

 

Президентимиз лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги билан бирга ижтимоий жиҳатига ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

 

- Бу маҳсулотларнинг хомашёси ўзимизда, она заминимизда. Бундан ақл билан фойдаланиб, нарх ва сифат мутаносиблиги таъминланса, маҳсулотларимиз рақобатбардош бўлади. Фақат иқтисодий эмас, иқтисодий-ижтимоий лойиҳалар қилиш керак. Тадбиркор ҳам даромад топсин, одамлар ҳам, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

Зарур маблағ йўналтириб, ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробар ошириш, келгусида ишчилар учун уй-жойлар барпо этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Аввалроқ ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев Сирдарё туманидаги саноат зонасида партия фаоллари, ёшлар ва ОАВ вакиллари билан учрашгани ҳамда Сирдарё вилояти тараққиёти борасида тўхталиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев: "Тадбиркор ҳам даромад топсин, одамлар ҳам" | Zamon.uz